​Инсоннинг бошига келадиган турли ташвишларга албатта инсоннинг ўзи сабабчи бўлади. Бунинг асосий сабабини эса итоатсизликда, ман-манликда кўринишимиз мумкин. Аллоҳ таъоло ўзининг каломида: “Ким Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан кўрқиб, унга тақво қилса бас, яна ушаларгина ютуққа эришгувчилардир” деб марҳамат қилади. Демак, дунё ва охиратга ютуққа эришмоқчи бўлса Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига итоат етсин. Аллоҳнинг қуръонига ва пайғамбарнинг суннатига амал қилсин. Машҳур хадисда Пайғамбаримиз А.С. “Яхши сўз ҳам садақадир” деб мархамат қилганлар. Одамларга яхши сўз ва яхши насихатлар билан муомалада бўлиш ҳам Пайғамбарларимиз А.С.нинг хулқларидан эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Мўъмин кишининг қилаётган хар бир иши Аллоҳ розилиги учун бўлишлиги керак. Акс ҳолда ўзи яшаётган жамиятда турли хил бало ва офатларга дуч келиши мумкин. Аввало қўлимизни ва тилимизни ўзгалар зараридан тийсак шундагина хақиқий муъмин ва ҳақиқий мусулмон бўлишимиз мумкин.
​Муъминнинг яна бир ютуғи Аллоҳнинг барча неъматларига шукур қилишликда айнан ўша неъматларнинг зиёда бўлишлигига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз А.С. икки неъматни ўзлари муборак хадисларида хослаб ўтдилар. Бу икки неъмат, тинчлик-осоишталик ва хотиржамлик.
Албатта бу икки неъмат жуда бебаҳо неъмат. Бутун вужудимиз билан унинг шукронаси ни айтсак янада кам.
Аллоҳ барчаларимизни яхши амаллар қиладиган, неъматларга шукур қиладиган, она юртини севадиган бандалардан бўлишимизга муваффақт айласин.

Узун туман “Уланқул” жоме масжиди
имом хатиби О.Мухаммадиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here