• Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўлади
• Далил:
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга гўзал эҳсонлар қилган одам, албатта жаннатга киради», дедилар».
• Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!
Байҳақий ривояти.

• Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
• Далил:
Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
— Онанг борми?- дедилар. У:
— Ҳа,- деган эди:
— Бориб онанга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
Насоий ривояти.

Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here