Динимиз барча мусулмонларга тараккиёт йулида юришни фарз килган, факат ибодатни эмас,балки илм олишни хам фарз килиб,илм билан машгул булишни ибодат даражасига кутарган.Буни теран англаган улуг аждодларимиз илмда улкан муваффакиятларга эришганлар.Мисол учун Имом Бухорий,Имом Термизий,Имом Мотуридий,Бурхониддин Маргиноний,Мирзо Улугбек,Мухаммад Фаргоний,Абу Али Ибн Сино каби уламоларимизни ёдга олиш кифоядир.Хадис китобларимиздан укиб биламизки, «Ёшликда олинган илм-тошга уйилган накшга ухшайди», «Бешикдан то кабргача илм изла», ёки «Илм олиш хар бир мусулмон эркагу,аёлга фарздир».Илмга кизиктириш борасида Пайгамбаримиз с.а.в.яна бир хадису-шарифларида шундай деганлар: «Хар ким устозга бориб илмдан бир бобини укиса,уша киши дунёда хам охиратда хам илмидан фойда топади».Туманимиздаги урта таьлим мактабларига бориб «Илмнинг фазилати», «Укувчининг одоби» ва бошка турли мавзуларда маьруза килганимизда ,илмга чанкок,илм изловчи ёшларнинг куплигига гувохи булганмиз.Мана шундай илмга чанкок биз ва ёшлар учун жорий йилнинг 24-январ куни Юртбошимизнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Конунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида 2020-йил- «Илм-маьрифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили» деб эьлон килганликлари кувончли хушхабар булди.Албатта ушбу хушхабарни телевидиния ва матбуот оркали барча илмга чанкок ёшлар хабардор булишди.Буларнинг барчаси хукуматимиз тамонидан фарзандларимизнинг илм олишларига,келажакда уларнинг буюк касб эгалари булишларига каратилаётган эьтиборнинг ёркин намунасидир.Барчамиз ёш авлод таьлим-тарбияси борасидаги давлатимиз олиб бораётган изчил ислохатларни амалга оширишда узаро хамжихат булсак,кузланган максад ва натижаларга эришамиз инша Аллох.

Ангор тумани «Намоз хожи бобо»
жоме масжиди имом ноиби Кулмирза Хушбоков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here