#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Энди Бани Назир яҳудийларининг пайтавасига қурт тушган, юраклари ғулғуладан така-пука эди. Ибн Сурийа кўпларнинг ичини кемираётган андишани тилга келтирди:
— Бу ердан кетиб қолиши тасодиф эмас, албатта, хабардор қилинган бўлиши керак.
Шубҳасиз, шундай. Энди бу ёғига нима қилиш ҳақида бош қотирайлик. Мендан сўрасаларинг, хозирдан сезиб турибман, ашкол-дашқолларингизии йиғиштириб, юртингиздан кувиласизлар.
Кучларинг етса, ўзларингни ҳимоя қилинглар. Лекин қутулишларинг учун энг мақбул бўлган битта йўл бор.
— Қандай йўл экан у?
— Унинг динини қабул қилиб, ватанда қолиш. Бу йўл Мусо иайғамбарни ҳам мамнун этадиган, унинг ризосига сабаб бўладиган энг тўғри йўлдир!
—Биз бундай қилолмаймиз.
—Ҳозиргача қаерда эдинг?
— Бу аклингни ўзингга сақлаб кўй, эй Ибн Сурийа. Ибн Сурийа бу эътирозларга қониқарли жавоб беришдан ожиз эди.
— Мен билганимни айтдим, холос.
— Сен ўша билганингни ҳам ичингда сақла, тушундингми!
Эртаси Муҳаммад ибн Маслама Бани Назирга келиб, уни Расулуллоҳ (с.а.в.) юборганини айтди, пайғамбар ҳаётига қасд қилганларининг жазоси сифатида ўн кун ичида юртларини ташлаб чиқиб кетишлари кераклигини маълум қилди ва сўзини бундай тугатди:
— Истаган хар нарсангизни олиб кетишингиз мумкин. Лекин ўн кундан кейин бу ерда қолган бирон киши қўлга тушадиган бўлса, бошидан жудо қилинади.
Бу хабар Бани Назир яҳудийларини даҳшатга солди. Қовоқлар осилиб, кўзларда ёш айланди, гуноҳкор бошлар эгилди.
Қасд қилганлар паст бўлган эди.
Бир жойга тўпланиб вазиятни муҳокама қила бошлашди. Ёлғиз ўзлари мусулмонларга бас кела олмасликларини билишарди. Олдинлари бир-бирларига душман бўлган Авс ва Ҳазраж кабилалари эса, Маккадан келган пайғамбарнинг (с.а.в.) саъйҳаракати билан бирлашиб, қон-қардошга айланган. Қолаверса, энди уларнинг сафига маккалик муҳожирлар ҳам келиб қўшилган. Хуллас, Мадина мусулмонларига қаршилик кўрсатиш ақлсизликдан бошқа нарса эмаслиги яҳудийларга аён эди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA