#Раддия_Мақола

Фиқҳий мазҳабларга эргашмоқлиқ вожибдир.

Маьлумки,ҳозирги кунда одамларни эьтиқоддан чалғитиш учун ҳар хил фикрларни айтаётган ғараз ниятли кимсалар орамизда анча мунча десак муболаға бўлмайди. Булардан ,мисол келтирадиган бўлсак одамларни мазҳабсизликка таргиб қилаётганлар ҳам бор.
Мазҳабга эргашишликка далиллар ва мисоллар келтирсак.
Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий ўз сўзларида шундай дейдилар: Бир мазҳабда юришнинг фойда ларидан яна бири — Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилган қуйидаги ҳадисга амал қилиш бор:яьни «Агар Ихтилофи кўрсангиз,катта жамоатни лозим тутинг»(Имом Ибн Можа ривояти).Тўғри мазҳаб- лардан фақат мана шу тўрттаси қолган экан,уларга эргашиш катта жамоага эргашиш ҳисобланади».
Аллома Зафар Ахмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ»Эьлоус-сунан»китобида шундай деганлар:»Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса ,унинг уоамолари ва китоблари кўп бўлса ,ижтиҳод даражасига етмаган киши, яьни; (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашиш вожиб бўлади. Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб ,машҳур бўлган бўлса, у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса,ижтиҳод даражасига етмаган киши учун улардан бирини танлаб,ўша мазҳабга эргашиши жоиз бўлади «.
Машҳур аллома Абдулхай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг «Мажмуатил фатово»китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар:
«Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеьийларнинг ҳам,ҳанбалийларнинг ҳам,моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган,бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Бунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожиб бўлади».
Юқоридаги келтирилган маълумотларга асосланиб хулоса қиладиган бўлсак,бизнинг Ўзбекистоним изда фақатгина Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабига амал қилиш лозим экани маьлум бўлмоқда.
Аллоҳга шукур юртимиздаги мўмин-мусулмонлар мана бир неча асрлардан буён улуғ мазҳаб Имом Аъзам мазҳабига адашмасдан эргашиб келмоқдалар.
Аммо афсуслар бўлсинки,мана шундай бутун уммат эьтироф қилиб турган мазхабдан баьзи юртдошларимиз юз ўгириб, ўзларича бир нечта ҳадисни маъносини билиб ОЛИБ:
«Мен ўзим Қурьон ва ҳадисдан ҳукм оламан ,мен мазҳабга эргашмайман,мен ҳадисга амал қиламан»,-деб, катта даъво ва хато қилмоқдалар.
Билмайдиларки,ҳадис Илмининг султонлари бўлган ва минглаб ҳадисларни ўрганиб,уларни жамлаб, ҳадис китобларини ёзган буюк муҳаддислар
ҳам мазҳабда юрганлар.
Уша «мен» деяётган хатокорларнинг хатосининг асосий сабаби- улар мазҳаб ўзи нима,мазҳаб асосчилари қанақа мартабадаги зотлар эканини билмасликларидадир.

✍✍Қизириқ тумани «Чилгиз ота»жоме масжиди имом ноиби Ў. Эгамбердиев

https://t.me/surxonmuslimuz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here