Ҳаётда, истаса-истамаса эр-хотин уришиб туради. Лекин уришганда бир-бирингизни ҳақорат қилманг. Истаганингизча насиҳат қилинг, бақиринг, жаҳл қилинг. Лекин ҳақорат қилманг. Ҳақорат қилиш мўмин кишига ярашмайди. Ҳақорат дилни оғритади. Турмуш ўртоғингизнинг қариндошлари ҳақида ҳеч кимга ёмон гапирманг. Сиз севадиган инсоннинг қариндошлари сиз учун ёмон бўла олмайди. Улар ёмон эмас, балки сизнинг уларга муносабатингиз ёмон. Шуни доим ёдда тутинг. Кўнгилда ғазаб, аламнинг кўпайиши ҳаётни зулматга айлантиради. Дўст ва дугоналар ҳам баъзан яхши турмушингизнинг душмани бўлиб қолиши мумкин. Албатта, эрнинг ҳам, хотиннинг ҳам яқин дўстлари бўлиши лозим. Лекин улар сизнинг турмушингиздан узоқроқ бўлиши зарур. Чунки биров сизнинг ҳаётингизни ўзингизчалик билмайди. Баъзан дўстингизнинг энг яхши маслаҳати ҳам ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун иложи борича бошқаларни оилавий ишларингизга аралаштирманг.Фарзанд оиланинг юзидир. Фарзандларингиз ажойиб, солиҳ инсон бўлиб улғайса, бир-бирингиздан миннатдор бўласиз. Ёмон одам бўлиб қолганида эса эр-хотин бир-бирингизни айблашга йўл қўйманг. Болангизни ҳалол ва солиҳ инсон қилиб улғайтиринг. Турмушнинг турфа хил мураккабликлари бежиз эмаслигини фарзандларингиз улғайиб вояга етганида ҳис қиласиз.Сизга энг яқин инсонлардан бири бу, аёлингиздир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз с.а.в. : -«Аёлларга икром кўрсатинг. Аллоҳга қасамки, уларни мард(эркаклар)гина эъзозлар, пасткаш кимсаларгини уларни хўрлар. …» деб таакидлаганлар. У, сизнинг умр бўйи дўстингиз, ҳаётингиздаги энг узоқ давом этадиган шеригингиздир. Унга мулойимроқ бўлишингиз лозим. У сизга энг яқин кишиларнинг бири. У, гўзал муомалангизга энг ҳақли инсонлардан биридир. Айбсиз инсон бўлмайди. Хатога йўл қўйганда кечиринг. Қўполлик билан йўлга солишга урунманг. Улар, қовурғаларингиздан яралганлар, куч ишлатсангиз, синдириб қўйишингиз эҳтимоли мавжуддир. Синдириб қўйишингиз эса, уларни йўқотиб қўйишдир. Аёлингиз билан ҳикмат ила ҳаёт кечиринг. Инсонга ҳикмат берилган бўлса, у қадар ҳуснли бўлмаган аёл билан ҳам бахтли яшайди. Агар, инсон ҳикмат бирла яшамаса, куч ишлатиш, ғазаб қилиш-ла яшаса, энг гўзал аёл билан ҳам бахти қаро яшайди. Шунинг учун ҳам инсонга бериладиган энг беқиёс неъмат ҳикматдир. Аллоҳ таолло Бақара сурасида бундай дейди: — «Кимга ҳикмат берилган бўлса, дарҳақиқат кўп яхшиликлар берилибди» . Яна айтади: «Улар бирла яхши ҳаёт кечиринг» (Нисо сураси, 19-оят)Улар билан яхши ҳаёт кечиришнинг чин маъносини биласизми? Яхши ҳаёт кечирмоқ, уларга озор беришдан тийилишгина эмас, балки, улардан келадиган озорга таҳаммул қила олишликдир. Аёлига озор бермайдиган, аёлидан озор келса кўтарадиган бўлишга буюрди Аллоҳ азза ва жалла. Тасаввур қилябсизми? Уйда ҳушмуомалалик бор, уйда, меҳр бор, уйда табассум бор, барака бор.. Расулуллоҳ с.а.в кўп табассуб қилар эдилар. Расулуллоҳда ибрат, намуна бор. Билсангиз, уйдаги меҳр-мурувват, меҳр-муҳаббатни салом бериш билан, табассум билан, кечиримли бўлиш билан, гоҳида унга ёрдамлашиш билан ўзингиз пайдо қиласиз. Пайғамбаримиз с.а.в аҳли-оиласини хизматини қилар эдилар. Кийимини ўзи тикар, уйини тозалар, эчкисини соғар ва ховлисини супурар эдилар. У зотда биз учун намуна бордир. Аёл билан яхши ҳаёт кечиришлик, энг яхши ишдир, нафақат энг яхши иш, балки, яхшиликни барини оилада дедилар Расулуллоҳ с.а.в: «Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳли-оиласига яхши бўлганингиздир».
Кўпчилигимизга сир эмас, кўча-кўйда, ишхонамизда мижозлар билан, ҳаридорлар билан бўлган алоқамизда, табассум қилишлик, мулойим сўзлашлик, кулиб сўзлаш, ёқимли гапиришлар, улар билан суҳбат қуришда бир одатга айланиб қолган. Аммо, уйга қайтганда эса, инсон табиати кўтармайдиган қўполлик, хақорат, ғазаб ва керак бўлса калтаклашлик.. сизни энг яқин одамингиз, энг гўзал муомалангизга ҳақли эмасми?! «Аёлларни ўзи келишимиз билан ундай қиладилар, бундай дейдилар-да» каби баҳоналарни рукач қилманг. Аллоҳ таоло улардан келадиган озорни кўтаришга буюрди. У сизга ёқмайдиган гап айтса, сиз унга ёқадиган гап айтинг! Ҳаридор гоҳида хақоратли гап айтса ҳам, кулиб жавоб қиламизку. Уйдаги меҳр-муҳаббатни сиз ўз қўлингиз билан ясайсиз. Бир марта кўрадиган одамингиз табассумингизга лойиқ у доим хизматингизда бўлган, фарзандлариншизни тарбия қилган, уйингизни сақлаган, таоминнизни тайёрлайдиган, кийим-кечагингизни тоза тутган аёлингиз ҳақли эмасми?! Балки, у энг ҳақли инсондир! Эркакнинг марди аёлига гўзал муомила қила олишидадир. Ҳақиқий мўмин эркак уйига кириб келганда байрам кайфияти тус олиши керак. Эркаклар борки, уйдан чиқиб кетганларида байрам бўлади. У уйдан чиқиб кетгани учун хурсанд бўлишади болалари. Дилозор бўлишликдан, ахли аёли, фарзандлари эрларидан безор бўлишдан Аллох ўзи асрасин.Аллоҳ таоло ўзидаги гўзал сифатлари билан бандаларини ҳам хулқланишини хоҳлар экан. Аллоҳнинг гўзал сифатларидан бири, Ҳалимдир ва барча ҳалим кишиларни яхши кўради. Сиз ҳалим бўлинг. Инсонларга ҳалимлилик қилинг. Ҳалимлик қилишингизга энг ҳақли инсон, бу аёлингиздир. Сиз энг кўп алоқа ўрнатадиган инсон бу аёлингиздир. Демак, Қиёмат куни энг кўп сиз сўраладиган мавзуъ ҳам, аёлингиз билан қилган муомалангиздир. Расулуллоҳ с.а.в: “Ахли аёллларингизни сизларга омонатдир “ деб бежиз айтмаганлар.
УМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин кизлар масалалари буйича ёрдамчиси Хосият Косимова