Аллоҳ таолло Қурьони каримда аёлларни улуғлаб, уларнинг ҳақ-хуқуқларини билдириш мақсадида бир қанча оятлар нозил қилди ва хаттоки катта бир сурани «Нисо» (Аёллар) деб номлади. Бир канча оятларида эса аёлларнинг жамият, оила ва фарзанд тарбияси каби масалаларга жуда мухим вазифаларни бажаришини баён этган. Динимизда онани, аёлни хурмат килиш эъзозлаш улкан ажру савобларга олиб борувчи амал сифатида баҳоланган.
Абу Хурайра (р.а) ривоят қилган хадиси шарифда пайгамбар Муҳаммад (с.а.в) айтадиларки: «Мўминларнинг иймон жиҳатдан мукаммалроқлари ҳулқи-одоби чиройлироқларидир. Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлларингизга яхши муомалада буладиганларингиздир» деганлар.
Ислом дини аёлларнинг жамиятдаги ўрнини юксак эканлигига алоҳида эьтибор беради. Бу ҳол уларнинг оила юмушларидан ташқари давлат ва жамият аҳамиятига молик ишларда ҳам кўринади. Маьлумки, либос инсоннинг кўрки маданийлик белгисидир. Албатта ислом динида ҳам кийиниш одобларига алоҳида эьтибор қаратилган. Кийим энг аввало авратни тўсиш яъни инсоннинг бошқалар кўзидан яшириниши лозим булган жойларни беркитиш учун хизмат қилади. Қурьони каримда турли ижтимоий фойдалар ва жисмоний хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда аёллар кийинишига оид бир неча оятлар нозил булган.
Юртимизда аньанавий хисобланган Ҳанафийлик масҳабига кўра, аёлларнинг бош кийими сифатида рўмолдан фойдаланган ҳолда юз, қўл ва оёқларни очиб юришлари қабул қилинган.
Бунга Нур сурасининг 31 ояти далил бўлади. «… ҳамда кўриниб турадиганидан бошка зийнатларини (яьни, уят жойларини ва устларидаги либосларидан бошка зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!..»оятдаги кўриниб турадиган зийнатлардан»мурод-Ҳанафий мазҳабимизда аёлнинг юзи, икки кафти ва икки оёқларининг тўпиғидан пастки қисмидур дегани.Оятдаги «зийнат»сўзидан мурод -зийнатлантирадиган жойлар,зеро одатда аёллар юз,қўл ва оёқларини безаб пардозлайдилар. Бу жойларни ёпиб юришда аёллар учун ҳараж яни кийинчилик бор, ҳараж эса шаръий узурлардандир.
Яьни кўриниб турадиган деганда, юз, қўл ва оёк назарда тутилган. Бу холнинг миллийлик хусусиятини касб этганини кекса онахонларимиз ва момоларимиз сиймосида кўришимиз мумкин. Аёллар либоси масаласида биз ҳеч иккиланмасдан ўз миллийлик хусусиятларимизни тарғиб этишимиз мумкин, чунки шаръий нуктаи назардан либоснинг шакли-шамоили чекланмаган, балки аврат аьзолар ёпилса, шу кифоядир.
Аммо, юртдошларимиз орасида бу масалада билиб билмай бошка мазхаблар йулига эргашаётганлар ҳам йук эмас.Саудия Арабистонида аёллар қоп қора кийимда ўзларини тўлик ўраб юриши хаттоки қўлларини ҳам қўлқоплар билан бекитиши уларнинг Ҳанбалия мазҳабида бўлгалиги учундир.
Бу мазҳаб издошлари Ибни Таймиянинг сўзларига суянишади, бизнинг мазҳабда муътадиллик эътиборга олинган бўлиб милий олинган рўмол ҳам ҳижоб ўрнига ўтади.
Мазҳабдан мазҳабга ўтиб, юришнинг зарарли оқибатлари ҳакида ҳам тўхталамиз. Ханбалия мазҳабига амал қилувчи баъзи араб мамлакатларида аёллар ёпинчиғи масаласида қабул қилинган тамоиллар уларнинг ўз шароитига мос булиши мумкин, лекин бу холатни бошка юртларда жорий этишга уриниш турли ихтилофларни келтириб чикаришдан бошқа нарса эмас. Баьзан ёпинчик, ҳижоб ниқобида ғаразли ёвуз кимсалар тамонидан турли қабиҳ ишларнинг амалга оширилиши ачинарли холдир., Ҳанафийликда қабул қилинган тамоил нақадар туғри эканлиги исботланган..
Шунингдек, гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, минг афсуски, бошдан оёк қора ҳижобга ўраниб шу ниқоб остида қора ишларни қилиб, ўзга юртларга хижрат қилувчи аёллар ҳам бугунги кунда йўқ эмас, албатта соғлом фикрли мўмина аёллар ана ўшаларнинг аянчли тақдирларидан хабардор бўлиб улар босган йўлларидан кетмасликлари лозим.
Шундай килиб бугунги кунда турли ихтилофларга сабаб булаётган ҳижоб хусусида фикр юритганда унинг луғатда «парда, тўсиқ. ниқоб» маьноларини англатишини, уни аёллар кийими сифатида талқин қилиш жоиз эмаслигини айтиш мумкин. Бу сўзнинг Курьонда ишлатилган маьноси хам фикримизни тасдиклайди.
“Қачонки, сизлар улардан (пайғамбаримиз аёлларидан) бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўрангизлар» (Ахзоб: 53-оят).
Оятда «ҳижоб» сузи парда маьносида ишатилмокда. Бу ўринда ушбу оятнинг ҳукми ҳам пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в)нинг аёлларига хос эканини эсласак фикримиз янада ойдинлашади.
Мусулмон кишининг қандай кийиниши борасида пайгамбаримиз (с.а.в)дан кўплаб кўрсатма ва тавсиялар ривоят қилинган: «Либосларингизни чиройли қилинглар, от-уловларингизни яроқли тутинглар, юздаги ҳолдек одамларга намуна бўлинглар«деганлар.
Ушбу хадис мазмунига кўра, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл бошкаларга намуна бўларлик даражада кийинишга тарғиб этилмокда.
Момоларимиз шу пайтгача ҳижоб нима эканлигини билишмаган сатра аврат бор,сатра авратни нима билан бўлсада бекитиш мумкин Саудия Арабистонининг аёларига ўхшаб бутун аъзосини қора мато билан бекитишлик бизда хам шариатда хам йук.
Шу ўринда кийиниш масаласида яна бир ғайри миллийлик кўринишини ҳам тилга олишимиз жоиз бўладики, ҳозирги пайтда айрим қиз жувонларнинг ғарб давлатларига тақлид қилиб енги ва этаги калта, кўкси очик кийимлар, гавда ва аьзоларини кўз-кўз килиб турувчи тор ва юпка-харир куйлакларни кийишлари на миллий муътадилликка на мусулмончилик одобларимизга мутлақо туғри келмайди. Бу каби миллийликка зид кийинаётган аёлларимиз нафақат ўзлари учун гуноҳ ортирмоқдалар, балки ёш авлоднинг тарбияси келажагимиз оналари бўлмиш ўсмир ёшдаги қизалоқлар онги аҳлоқига хам салбий таьсир кўрсатаётганликлари аянчлидир.
Бу ҳолатларни бартараф этиш борасида бугунги кунда миллий,урф-одат, қадриятларимиз, ананаларимизга мурожаат этиш шунингдек кекса отахон ва онахонларимизнинг панд-насихатларидан баҳраманд бўлиб туришимиз лозим булади…
Аллоҳ таолло юртимизни тинч, оилаларимизни мустаҳкам бўлишини , аёлларимизни барча ҳолатларда миллий қадриятларга ҳамда диний одобларга риоя қилган ҳолда хаёт кечиришларини насиб айласин.
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин — қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова