Мужоҳиддар ривоят қилинади “Ота-онасининг дуоси Аллоҳ таъоладан тўсилмас” (яхшилик ва силаи рахм китобдан).

 

Аллоҳ таоло бандаларига ўта меҳрибон ва раҳмдил. Шу боис, бизларнинг баъзи-бир арзимаган ишларимиз эвазига чексиз савоб ва яхшиликларни ато қилади. Қилган яхшиликларимизни иймон-эътиқод билан қилган бўлсак Аллоҳ умримизни узун, ризқимизни мўл қилиб яна ўзининг жаннатига ҳам киргизиб қўяди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Роббинги, унинг ўзигагина ибодат қиалишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди……” деб марҳамат қилади. (Исро 23-оят)

Бу оятда Аллоҳ таъоло ўзига ибодат қилишга буюриш баробарида, ота-онага яхшилик қилишни ҳам буюраяпти.

Оиша рози онамиздан розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам ҳузуридаги бир киши билан бир чол келди.

Шунда Росуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам “Ҳой, ёнингдаги ким?” дедилар. У-“Отам” деди. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалам “Отангни олдида юрма, ундан олдин ўтирма, Отанг исмини айтиб чақирма ва уни ҳақоратлама” дедилар.

Ота-онага яхшиликни кўпайтириш, уларга нисбатан хокисор, ўта самимий ва итоаткор бўлишимиз нафақат нафат уларнинг ҳузурида балки, улар ёнимизда йўқликларида ҳам ҳурмат билан уларни тилга олишимиз ва кўп яхши дуолар билан эслаб туришимиз керак бўлади.

Шу ўринда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалам даврларида юз берган бир воқеа, намозларини ўқиб, рўзаларини тутган, кўп садақа қилган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаламнинг доимо хизматларида бўлган сахоба Алқама (розияллоҳу анҳу) тўғрисида. У кишининг охирги дамларида тиллари калимага келмай қолди бошқа, ҳар қандай сўзни айта олади-ю калимага келганда дудуқланиб қолади. Бу ҳолатдан хабардор бўлган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалам  суриштирдилар ва унинг кекса онаси борлиги маълум бўлди. Онани келтиришди. Она Пайғамбаримизга саллаллоҳу алайҳи вассалам ўғлидан хафа эканлигини ошкора айтди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалам “Онасини норозилиги Алқамани “Ла илаҳа иллаллоҳ”-деб калимасини айтишдан тўсди”- дедилар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалам дедиларки модомики сиз ундан норози экансиз, унга на намози, на рўзаси ва на қилган кўпдан-кўп садақалари ҳам фойда бермайди. Уни ўтин йиғиб ёқамиз дедилар. Бундан ваҳимага тушган онаизор қўлини кўкка кўтариб:  “Аллоҳ гувоҳ, сиз гувоҳ ё росулуллоҳ ва шу ерда бўлганлар  гувоҳ мен ўғилдан Розиман” деди. Шунда Билолга ундан хабар олиш буйруғи берилди, унинг эшиги олдига борганда Алқама “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб калимасини айтган ҳолда вафот этди. Ҳа азизлар, биз фарзандларнинг бу дунёдаги саодатли кунларимиз бахтли иқболимиз, бой-бадавлат бўлишимиз ота-оналаримизнинг розилигига жуда ҳам боғлиқ, ота-оналаримизга кўп яхшиликлар қилиб қолайлик!

Шу ўринда бир бўлган воқеа ёдимга тушди: Ўзимизнинг Термиз шаҳар Каттабоғ маҳалласида Ихтиёржон исмли Сартарош йиғит истиқомад қиларди. Жигар хасталиги касаллигига чалинган шифохонада кетма-кет кўп даволанарди. Ҳар вақт шифохонага кетар пайтида атрофдагилар билан розолашар ва дуо олар эди. Шукроналик тилидан тушмас, ота-онаси борлиги унинг борлиғи эканлигини, бетоб бўлса ҳам ота-онасига яхшилик қилишни канда қилмасди. Ҳар чандки бетоб бўлса ҳам касбини тарк қилмади, “Ҳалол меҳнат танга роҳат” шиори эди.

Бетоблигини устига яна бир қайғу, дуогўй отаси вафот этди. Дафн маросимлари ўтди-ю, Ихтиёржонни соғлиги яна ҳам ёмонлашди, яна шифохонага, бу сафар шифокорлар ташвишга тушишиб Ихтиёрни уйларига қайтариб олиб кетишини маслаҳат беришди. Ҳақиқатда ҳам аҳволи оғир, кўз юмуқ аммо қалб уйғоқ эди. Тилидан “Ла илаҳа иллоллоҳ Муҳаммадур Росулулоллоҳ” калимаси узилмасди. Бу ҳолатдан ҳамма ҳаяжонда ҳаммани кўзида ёш!. Ўттиз ёшга кирмаган бу йигитга жон таслим қилиш ҳолати бошланди томирлар тортишиб, тишлар ғичирларди аммо тилидан  “Ла илаҳа иллоллоҳ Муҳаммадур Росулулоллоҳ” калимаси тушмади.  шу ҳолатда Буюк Аллоҳ ҳузурига қайтди. Ихтиёржон Пайғамбаримизга сахоба ҳам эмас, кўп садақа қилувчи бой ҳам эмас эди. Пайғамбарни суювчи оддий уммат ва ота-онасини қадрловчи уларга яхшиликларини изхор қилувчи суюкли бир фарзанд эди холос! Аллоҳ охиратини обод қилсин!

Хулосамиз биз бугун билагимиз кучга тўла, ҳамёнимизда пулимиз бор, имкониятимиз зиёратига, уларни кўнглини овлаб дуосини олишга заррача эътиборимиз йўқ. Ҳаёт ўзи катта мактаб: Ота-онасини дуоси туфайли бахтли саодатли, бой-бадавлат тинч-осойишта ва фаровон ҳаёт кечираётган фарзандлар ҳақиқатда бахтлидир!

Бугун ота-онаси ҳаёт, лекин дуосидан бенасиб, уларнинг хизматларини оғир олиб ота-она кўнглини ололмаётган қанча фарзандлар бор, булар қанчалик бой-бадавлат бўлишмасин улар бахтсиздирлар.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимизни фаровон бўлишини ҳамда ота-онамизни досига мушарраф бўлишни насиб айлаб, ҳаммамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!

 

 

Термиз шаҳар имом ноиби Абдурахмон Хурсандов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here