Ҳамма ўзгариб кетди, қаёққадир шошади, нима биландир банд, нимадир етишмайди, ҳотиржамлиги йўқ, кимдан сўрамасанг – ҳамма шикоят қилади. Вақт етишмаслиги, яхши иш йўқлиги, юқори ойлик йўқлиги, соғлигининг ёмонлиги, ўқитувчиларнинг қуполлигидан, ўзларининг тарбиясиз фарзандларидан шикоят қиладилар…. Аллоҳни кам эслаётгани, яқинларига ёрдам бера олмаётгани, тунларини бедор ўтказа олмаётганидан, ёки Аллоҳга фақат ёмон кунларида итоат қилиш эмас, балки яхши кунларида ҳам етарли шукрона келтира олмаётганлигидан шикоят қилувчилар жуда кам!!! Ўз ҳаётидан қониқиб, Аллоҳга шукрона келтириб, бўш вақтини ибодат билан, кечаларни бедор бўлиб болаларнинг ҳаққига хайрли дуолар билан, юрувчилар одамлар жуда камайиб қолди.
Фарзанд Аллох таолонинг санаб адогига етиб булмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғидир. Фарзанд Аллох таоло томонидан инсонга берилган энг улуғ неъмат бўлиши баробарида омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор булган ота-оналар бунинг қадрига етмоклари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм куйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-окибатда Аллох розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота-онасига муносиб фарзанд, тенгдошлари хурмати ва мухаббатини козонган етук бир инсон булиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат килиб айтади:
яъни: «Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёкилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дузахдан саклангизки, унда дағал ва қаттиккул, Аллох буюрган нарсага итоатсизлик килмайдиган, факат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат килурлар)» (Тахрим, 66).
Ислом таълимоти кишилик жамиятида ўз ўрнини топиб, унинг дунёвий ва диний ҳаётида амалий суратда татбиқини топган илк саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига катта ахамият бериб келади. Ислом таълимоти ва йул-йуриқлари жамият асосининг пойдевори, уммат истиқболи бўлган ёшларнинг Хартомонлама комил инсон бўлиб етишишларини талаб килади.
Пайгамбаримиз (с.а.в.) мархамат килиб айтадилар:
яъни: «Кишининг уз фарзандини чиройли одоб-ахлок билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садакасидан яхширокдир» (Термизий ривояти).
Бошка бир ҳадисда:
яъни: «Ота болага гўзал одобдан яхширок нарсани бера олмайди» (Термизий ривояти).
Шубҳасиз, фарзанд тарбиячсида ота-она, оила, махалла, мактаб муаллимларни мухим ўрни бордир. Фарзандларимизни чиройли одоб-ахлок, яхши таълим-тарбия асосларида вояга етказиш давлат миқёсидаги долзарб масала экани хар биримизга яхши билшимиз лозимдир.
Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга кизиктириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. Зеро, илму фаннинг кайси сохасига бўлса хам қизиқиш пайдо қилиб, укиб-ўрганиб маълумот хосил килган киши, албатта, ўзи, оиласи, халки ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар каторидан жой олади.
Ватанимиз тараккиёти, халкимизнинг бахт-саодати йулида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли булиб етишишлари йулида давлатимиз томонидан килинаётган ғамхурлик билан бирга бу борадаги ота-оналарнинг доимий харакатлари хам жуда аҳамиятлидир.
Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихларига, Ватанига, содиқ инсонлар бўлиб ўлғайишсин. Чунки илмли, одобли, фаросатли одам ҳаётда ўз ўрнини топиб олади. Китоблардан ўрганилган маърифий илм қаторида оилада олинган хаёт илми хам уларга сув ва хаводек зарур.
Отанинг фарзандлари улгайган сари болаларга ва улар-нинг такдирига хушёррок караши кучайиб бориши лозим, уларни юксак кадриятларимизнинг асл ва бақувват илдизларидан бахраманд этиш, бугунги турмуш тарзимизга мос тарбия бериш, албатта, ота-оналар зиммасидаги муҳим вазифалардан саналади.
Хулоса килиб айтганда, ёшларимизнинг хар томонлама комил, гўзал хулкли, мустакил фикр ва дунёка-рашга эга, турли салбий одат, иллат ва таъсирлардан холи равишда вояга етказишда, албатта, жамоат ташкилотлари, ота-она, махалла ва илм аҳилларининг ўрни бекиёсдир.
Одоб ва хусни хулк сохиби булган ёшларгина илм ва касб-хунарда юкори даражаларга эришадилар. Аллох таоло ёшларимизни ҳусни хулк ва чиройли одоб-ахлок билан зийнатлантириб, ота-оналарини уялтирмайдиган фарзандлар бўлиб улғайишсин!
Шурчи тумани бош имом хатиби А. Ҳабибуллаев