Билгинки, фақирлик яхши ҳислатлардан биридир.
Лекин фақир киши одамлардаги нарсага тама қилмай, қаноатли бўлиши ва мол топишга қаттиқ қизиқмаслиги керак.У бу ҳислатга фақат таом, кийим ва масканга етадиган қадарига рози бўлиши ва унлан энг ками ва паст ларадасига сабр қилиши, бир кун ёки бир ойга етадиган молдан бошқасини ўйламаслик орқали эришади.Агар ундан кўпироғи ҳақида ўйлаб, орзу -ҳаваси кўпайса, нотўғри йўлни тутиб, тама ва ҳирс хорлигига йўлиқади.
Натижада ҳирс ва тама уни ярамас хулқларга гирифтор этиб, мурувватини кетказади ҳамда ёмон амаллар қилишга ундайди.
Одамзод табиатида ҳирс, тама ва беқаноатлик мавжуд.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :»Одам боласининг икки водий олтини бўлса, яна учунчи водий бўлишини хоҳлайди.
Одам боласи қорнини тўпроқдан бошқа нарса тўйдирмайди.Аллоҳ тавба қилувчи кишидан иавбасини қабул этади», дедилар.Бир ривоятда Абу Воқид Лайси шундай деди :
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушган вақтда бизга ундан бир нимани ўргатадилар, деб олдиларига борардик.
Бир куни борганимда шундай дедилар :»Аллоҳ таоло деди :»Биз молни намоз ва закотни адо этиш учун бердик.Агар одам боласида бир водий олтин бўлса, икки водий бўлишини хоҳлайди.Агар икки водий бўлса, уч водий бўлишини хоҳлайди.Одам боласи қорнини тўпроқдан бошқа нарса тўйдирмайди.Аллоҳ тавба қилгувчидан тавбасини қабул этади «.Инсон табиатан адашадиган, орзу -ҳавасга берилувчан бўлгани учун Аллоҳ таоло ва унинг Расули қаноат шанини мақтаб, уоуғлади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :»Яшаши кифоя дарадасида бўлиб, шунга қаноат қилиб, яшаган ҳолда исломга ҳидоят топган киши нақадар яхши «, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар :
«Обрў эътибор кўплиги бойлик эмас, балки нафснинг тўқлиги асил бойликдир». Молу дунёга ҳирс қўйиш ва ҳаддан ошишдан қайтариб дедилар :»Эй одамлар, (ризқ насибани) чиройли талаб қилинглар, ҳар бир бандага фақат тақдир қилинганидан бошқаси етмайди.У ўзига ато этилганини олмагунча дунёдан ўтмайди.Бу сенга ёқмайдиган нарсадир».
Ривоятга кўра, Мусо алайҳиссалом Робби таолодан:»Бандалардан қайси бири бойроқ», деб сўради.Аллоҳ таоло :
«Берганимага сабр-қаноат қиоувчилари», деди.»Қайси бири одилроқ? «деб сўради.
«Нафсига инсоф қилгани, «деди.Бугун мусулмон киши ўзига берилган нарсага қаноат қилиб яшаса Аллоҳ уни яхши кўради ва ризқини кенг қилади.Агар банда берган нарсага қаноат қилмаса ризқи тор бўлиб ўтади, Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан узоқда бўлади.Азиз биродарлар Аллоҳ берган ризқга шукр қилиб яшайлик.
«Толли ота » жоме масжиди имом хатиби Рашидов Ҳайбатулло