Абдуллоҳ ибн Динор айтади: «Мен Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анхумо билан Маккага келаётган эдим, йулда дам олиш учун тўхтадик. Олдимизга тоғдан бир чўпон тушиб келди. Ибн Умар унга: «Эй чўпон, бу қўйлардан бирини менга сот», деди. Чўпон: «Мен қулман, сотолмайман», деди. Ибн Умар уни синаш учун: «Хожангга бўри еб қўйди, дейсан», деди. Чўпон: «Хожамга шундай десам, у менга ишонади, лекин Аллоҳ кўриб турибди-ку! Аллоҳ  азза ва жаллага нима дейман?» деди.

Шунда Ибн Умар розияллоху анҳу йиғлаб юборди ва чўпоннинг ҳожасига бориб чўпонни ва бир тўда қўйларни ҳам сотиб олди. Сўнгра чўпонни қулликдан озод қилди, сотиб олган қўйларни унга ҳадя қилиб юборди ва: «Бу сўзинг сени дунёда қулликдан озод қилди, мен умид  қиламанки, бу сўз сени охиратда ҳам (дўзахдан) озод қилади», деди.

 

Домла Афанди масжиди имом хатиби

Қораев Маҳмуджон тайёрлади

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here