Шукр саждаси, дунё ва охират хазинасига тенгдир. Диққатлик билан ўқинг. Шукр саждасининг фазилатини кўпчилигимиз билмаганлигимиз туфайли қанчадан-қанча савоблардан маҳрум қолаяпмиз. Дарҳақиқат, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги хижобни (яьни тўсиқни) очар экан.
Аллоҳ таоло айтади: Эй фаришталарим, мана бу бандамга эьтибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб бажарди. Унга берган неьматимга шукр қилиб, менга сажда қилди. Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай?
Фаришталар айтади: Эй Роббим, раҳматингни.
Аллоҳ таоло: Яна нимани?
Фаришталар: Эй Роббим, жаннатингни.
Аллоҳ ундан кейинчи?
Фаришталар: ғам қайғуларини кифоя этишингни.
Аллоҳ: Ундан кейинчи?
Фаришталар: айтиб бўлган яхшиликлардан ҳеч нарса қолмади
Аллоҳ: эй фаришталарим: Яна нима?
Фаришталар: эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас.
Аллоҳ таоло: Менга шукр айтганидек мен ҳам унга шукр айтаман.Фазлим билан ундан қабул қилиб, раҳматимни кўрсатаман.
Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу — сажда… Энг афзали, таҳоратли ҳолингизда қиблага юзланиб сажда қилишингиздир. Аллоҳ таоло сизни неьмати билан сийласа ёки офатларни сиздан кетказса, таҳоратлимисиз йўқми , қиблага қараб турибсизми йўқми дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор.
НАСИХАТ… Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг:
Субҳана Роббиял аьло
Субҳана Роббиял аьло
Субҳана Роббиял аьло
Роббим сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неьматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг… сенга беадад шукрлар бўлсин Тангрим» . ( 3 марта ) Тасаввур қилинг, сиз туфайли қанчадан қанча мусулмонлар шукр саждасини амалга оширишса, сизнинг вафотингиздан кейин ҳам, йиллар давомида ҳам иншаа Аллоҳ бунинг ажри ва савоби сизга етиб туради …Бошларимизни саждага қўйишда Аллоҳнинг Ўзи ёрдамчи бўлсин ҳаммамизга Амийн.
Сурхондарё вилаёти Олтинсой тумани
“Саьд ибн Абуваққос” жомеъ масжид имом хатиби Яхёев Шарифхон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here