Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Эҳсон қилиш ниҳоятда савоб эканлигини биламиз. Лекин бир савол борки, эҳсонни фақат мусулмонларга бериш керакми? Ёки уни бошқа дин вакилларига ҳам берса бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Эҳсон» деганда ихтиёрий, яъни ўз ихтиёри билан қилинадиган хайрия маъноси тушуниладиган бўлса, бу ерда ўша нарса бериладиган одам, яъни эҳсонни қабул қилиб оладиган одам намоз ўқувчи ёки намозхон эмаслигининг аҳамияти йўқ. Лекин молиявий ибодатлардан фарз, вожиб бўлганлари, мисол учун, закотни олувчи кимса мусулмон одам бўлиши зарур, лозим ва лобуд. Намоз ўқувчи бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида гап кетадиган бўлса, иккита ҳақдор бор: бири намоз ўқийди, иккинчиси ўқимайди. Ана шунда намоз ўқийдиганига бериш афзал ҳисобланади. Закот, садақаи фитрга ўхшаб фарз бўлмаган молиявий ибодат – хайр-эҳсонлар бўлса, уни ғайридин одамларга ҳам қилса бўлади, яъни мусулмонмас одамларга ҳам бериш жоиз, бунинг зарари йўқ, савоб олиши мумкин. Бу нарса шаръий китобларимизнинг ҳаммасида очиқ-ойдин кўрсатиб қўйилган.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here