Карантин қоидаларига риоя қилган холда Қурбон хайитини нишонлаш ва тартибли ўтказиш борасида далатимиз рахбарининг қарорлари ва ЎМИ раиси, муфти хазратларининг фатволари ҳамда
Уламолар Кенгашининг баъёноти эълон қилинди.
Фуқароларимиз ўзларининг соғлиги, тинчлиги ва оилавий хотиржамлигини таъминлашга қаратилган мазкур талабларни бажону дил қабул қилдилар.
Касаллик тарқалишини олдини олиш, унинг юқиш ҳавфини бартараф қилиш ва беморларни даволаш йўлида хукуматимиз томонидан амалга оширилаётган барча чора ва тадбирларни қўллаб қувватлаб хаётимизга татбиқ қиламиз.
Муборак қурбон хайитига доир фатволар ва хукмларни муфти хазратлари телевидения орқали батафасил баён қилиб, ўз кўрсатмаларини бердилар бунга барчамиз қатъий равишда амал қиламиз.
Хайит куни бомдод намозидан сўнг, қуёш чиқгунга қадар тиловати қуръон, зикр, тасбех, тавбаю тазарруъ ва истиғфор айтиш билан машғул бўлинади.
Қуёш чиққан вақтдан 20 дақиқа ўтгач, зуҳо намозини ўқиб, кейин қурбонлик қилинса, бир неча суннат ва мустаҳаб амалларни адо қилган бўламиз.
Ханафий мазхабида энг мўътабар бўлган «Фатвои хиндия» китобида, «Қурбонлик вақти уч кундир, Яймун наҳр-хайит куни тонг отгандан то ўн иккинчи куни қуёш ботгунча сўйиш жоиз» -дейилган.
Қурбонлик гўштини тақсимлаш ва тарқатиш тўғрисида муфтий ҳазратлари тўлиқ тушинча бердилар.
Ўтканлари ҳаққига эхсон қилмоқчи бўлганлар камтарона, ўзаро оила даврасида, қариндош уруғларни таклиф қилиш ўрнига, уларга хайру эхсонларидан насиба улашган ҳолда ўтказишлари лозим.
«Ўтканларни яхши сифатларини эслаб, зикр қилинглар»-деган хадисга кўра, хамиша ёдимизга олиб, рухлари шод бўладиган савобли ишларни кўпроқ қилишимиз лозим.
Фотихахонлик қилиб, кўчама кўча юрмасдан, хар ким ўз уйида, қуръон ўқиб бағишлаб, холис дуо қилишлари шариат талабларига мосдир.
Динимиз рахнамолари, ҳусусан муфтий ҳазратларининг фатволари, ва барча кўрсатмаларига оғишмай амал қилиш ва уни бажариш бизнинг исломий бурчимиздир.
Хайитларни азахонликка айлантирамасдан Пайғамбаримиз мархамат қилганларидек, ибодат ва хурсандчилик байрами сифатида ўзгача бир шукуҳ билан ўтказишимиз лозим.
Бутун оламдан бу балою офат тезроқ кўтарилиб, меҳру мурувват, хайру саҳоват ва тавфиқу хидоятда ўтмоқликни бизларга муяссар қилсин.
Андижон вилояти Шахрихон тумани бош имом-хатиби
Иззатуллоҳ домла Турғунов.