Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда
қироатимни эшитибдилар. Тонг отганда: “Эй, Абу Мусо! Кечаси қироатингни тингладим. Сенга Довуд оиласи найларидан бири берилган экан!” дедилар. Шунда мен: “Ё Расулуллоҳ, ўша ердалигингизни билганимда, янаям чиройли ўқирдим!” деб айтдим”.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, одамлар Абу Мусонинг уйида тўпланишди. У Қуръон ўқий бошлади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига бориб: “Ё
Расулуллоҳ! Абу Мусо уйида қизиқ иш қиляпти. Одамлар унинг атрофини ўраб олишган. Абу Мусо уларга Қуръон ўқиб беряпти!” деб хабар қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳеч
ким кўрмайдиган жойга ўтириш имкони борми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ уйларидан
чиқдилар. Ҳалиги одам у зотни ҳеч ким кўрмайдиган жойга ўтқазди. Набий алайҳиссалом Абу Мусонинг қироатини тингладилар. Кейин: “У Довуд оиласи найларидан бирида ўқияпти”, деб қори ҳақига мақтов айтдилар.
«Қуръон — қалблар шифоси» китобидан
Ангор туман маьрифат масжиди имоми М.Рахимкулов.