Инсоният бу дунёда яшар экан доимо орзу истаклар билан яшайди фарзандларини камолини кўришни хохлайди. Аллоҳга шукрки Юртимизда жуда катта ислоҳатлар бўли бугунги кунда аҳолини яшаш шароити тубдан ўзгарди охирги 3-йилда муқаддас ислом динимизга қатилган эътибор жудаям беқиёсдир масжидлар очилиди мумин мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Буни баъзи ёшлар нотўғри тушуниб турли салбий иллатлар пайдо бўлмоқда бугун эскича яшашлар ортда қолди. Азизлар чуқурроқ фикр юритсак чет давлатларига бориб ишлаётган Юртдошларимизнинг орасида ёки бўлмаса интер тармоғида баъзи онги шаклланмаган ёшлар ҳижрат, жиход тушунчасини нотўғри тушуниб террорчи ташкилотлар қуним топган давлатларга бориб қушилиб ўз ҳаёти ва тақдирини билиб билмай жуда катта хатарга тушиб қолишмоқда. Қанча инсонлар авф этилди махсус Бу йил Суриядан 150 ортиқ аёллар ва болалар олиб келинди шунга қармасдан қулоққа чалиниб қоладики яна шундай баъзи ёшлар қайсидир ақидапараст оқимларни маърузалари эшитиб шуларни таъсирига тушиб қолмоқдалар. Аслида хижрат жиход тушунчаси хақида айтадиган бўлсак. Хижрат сўзи лўғатда кўчиш, тарк этиш, деган маънони англатса шариатда Пайғамбаримиз с.а.в нинг макка шаҳридан мадина шаҳрига кўчиб ўтишидир ўша даврда Расулуллоҳ ва у зотга эргашган бир қанча саҳобаларга макка мушриклари томонидан тазийқлар қанча қийинчиликлар бошига солинганда ўз она юртларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Пайғамбаримиз ўзлари тўғилиб ўсган Макка шаҳрини ташлаб чиқиб кетаётганларида шундай деганлар “Агар қавмим мени мажбур қилишмаганда асло ўз ихтиёрим билан Маккани ташлаб кетмас эдим ” деганлар Ҳозирги кунда Юртимизда ислом арконинг барча амалларини бажараман деган инсонга барча шароитлар муҳайё икки мингда ортиқ масжидлар очиқ бемалол эмин-эркин ибодатлар қилишлари учун барча шароитлар муҳайё диний таълим оламан деган ёшларга Юртимизда бир қанча мадраса, Тошкент шаҳридаги ислом институти Бухорада Мирараб олий таълим муассасаси ва Халқаро Ислом Академияси фаолият кўрсатмоқда. Муқаддас Ҳаж зиёратига 7000 ортиқ мусулмонлар зиммаларидаги ислом дининг бешинчи фарзи адо этиб келмоқдалар ва умра зиёратига йил давомида боришлик йўлга қуйилди диний эркинликлар, мана шундай қулайликлар бор юртдан ҳижрат қилиш ғанимларнинг ноғарасига учишликдан бошқа нарса эмас, энди жиход тўғрисида ҳам тухталиб ўтсак ҳозирги кунда Мегрант сифатида чет давлатларда тирикчилик учун ишлаётган ёшлар ёки интернет тармоғида ёш йигитлар хидоят деб дуч келган инсонларга қушилиб билиб билмай жиход тўшунчаси билан бировларнинг ноғарасига уйнаб жиход қиламан деб ёш умрини хазон қилишмоқда биргина тасаввур қилиб кўринг муқаддас ислом динимизда бировни улдириш у ёқда турсин хаттоки тили билан озор беришликдан қайтарилганмиз жиход ўзи нима дегани? Жиход сўзи лўғатда бор имкониятини ишга солмоқ, харакат қилмоқ, деган маънони англатади. Демак хар-бир касб эгаси ўз иши учун бор имкониятини ишга солиб виждонан тўғри ва халол ишласа ўз касбида жиход қилган бўлади. Муқаддас ислом динимизда бегуноҳ инсонларнинг қонини тукиш бузғунчилик қилиш энг улкан гуноҳ саналади. Бугунги кунда террорчилар сафида минглаб бегуноҳ инсонларни қонини тукиб динга диндан деб лоф урмасинлар қилаётган ёвузликлар сохта яъни бунинг ортида ҳокимиятни эгаллаш бойлик орттиришни мақсад қилган террорчилар сафида ўз ҳаётларини ўз қуллари билан ҳалокатга ташлашмоқда Аллоҳ-таоло қурърни каримда шундай марҳамат қилади.
“… ўзларингизни (бир-бирларингизни ноҳақ) ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм шавқатлидир” (нисо 29 оят)

ва бошқа оятда “ўз қулларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламанг” (бақара 195 оят) бу ояти карима билан инсониятни ҳалокатга олиб боргувчи ҳар қандай ишлардан буюк Парвардигор бандаларини қайтармоқда яъни улимга олиб борадиган ҳалокатга олиб борадиган ҳар қандай юришлардан қайтарлиши биз бандалар доимо огоҳ хушёр жахонда нималар бўлаётганини билиб чет давлатларда ишлаётган болаларни ёмон йўлларга кириб кетишини олдини олиш биз катталарни бурчимиз

Шурчи тумани бош имом-хатиби А.Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here