Маълумки, Аллох таоло барча инсонларни турли хил килиб яратганидек, уларнинг ризкини хам хар хил килиб таксимлаган. Бу эса инсонлар учун бир имтихонир.

Қуръони Каримда шундай оят бор.  яъни: «Аллох ризкда баъзиларингиздан баъзиларин-гизни юкори килиб куйди…» (Нахл, 71).

Ҳадиси Қудусияда шундай дейди Аллоҳ-таоло

«Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан.

Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён

бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли

комил бўлади. Ким оз ризқга рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.

Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни

билишни талаб қилаверасан?

Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмай-дигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий

яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган

одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».

Каноат — инсоний фазилатларнинг энг олийси. Бундай хислатга эга булган киши бахиллик, хасад, кўра олмаслик каби иллатлардан холи бўлади. Дунёда хотиржам хаёт кечиради. Расулуллох. (с.а.в.) хадисларининг бирида:

яъни: Хакикий бойлик мол-мулкнинг куплигида эмас, балки хакикий бойлик нафснинг туклигидадир» (Мутта-факун алайх), деганлар.

Дархакикат, қаноатли киши такдирига ёзилган ризкига рози булиб, хар канча харакат килганда хам факат Аллох белгилаб куйган ризккагина эга булишини англаб етган булади. Натижада, ортикча мол-дунёга хирс куймай, Аллоҳга шукр килиб яшайди.

Каноат борасида Расулуллох (с.а.в.) хаётлари барчамиз учун катта намунадир. Маълумки, у зот алайхисса-лом узлари ва оила ахллари учун оддий ва камтарона хаёт тарзини ихтиёр этган эдилар. Бу эса тукин хаёт кечириш имкониятлари йуклигидан ёки ноилож колганларидан эмас, балки оддий, камтарона ҳаёт кечиришни афзал билганлар.

Пайгамбаримиз (с.а.в.) бундай мархамат килганлар: «Эхтиёжидан ортмайдиган ризкка эга булиб, Аллох берган ана шу ризкка каноат килиб яшаган мусулмон киши батахкик, нажот топибди» (Муслим ривояти).

Мусурмон киши дунё топиш учун харом йулларга кирмасдан, халол йул билан кифояланиш, каноатли булиш зарур.

Утган улуг зотларнинг солиха аёллари ва каноатли фарзандлари оталари рузгор ташвиши билан кучага чикиб кетаётганларида: «Биз хар кандай кийинчиликка, хатто очликка хам чидаймиз, аммо дузах азобига бар-дош бера олмаймиз. Шунинг учун уйга харом ризк олиб келманг!» дейишар экан.

Барчаларимизни Аллоҳ-таоло қаноатли, ва шукр қилувчи бандалар қаторидан адаштирмасин.

 

А. Ҳабибуллаев

Шўрчи тумани бош имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here