Купчилик опа — сингилларимизни бир ўй ташвишга солади. Турмуш уртоғи,қайнона –қайинотаси,умуман олганда яқинларининг хизматини қилиб,хаётда бекаму кўст яшашни орзу қилади аслида бу масалага пок ислом динимиз аёлларга қарата қуйдаги курсатма ва тавсияларни баён қиладики бу ишни қилишлик билан икки дунё саодату бахтига мушарраф булишга ундайди, шу жумладан Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в муборак сузларида шундай марҳамат қиладилар:
“Бир аёл келиб Пайғамбаримиз с.а.в.дан сўради: “Эрнинг аёл устидаги ҳаққи нима?” Расулуллоҳ с.а.в.: “Туя устида турган бўлса ҳам ўзини эридан қайтармайди, эрининг рухсатисиз уйдан бирор нарсани садақа қилмайди, агар шундай қилса, эрига савоб, хотинга гуноҳ ёзилади, эрининг рухсатисиз нафл рўза тутмайди, агар тутса, савоб олмайди, балки гуноҳкор бўлади, эрининг изнисиз уйидан чиқса, раҳмат ва ғазаб фаришталари лаънатига қолади, то қайтгунича” “Агар эри золим бўлса ҳамми?” деб сўраганида. “Агар золим бўлса ҳам”, деб жавоб бердилар”.
Яна бир хадиси шарифда келади : “Аммам менга айтиб бердилар: “Бир юмуш билан Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига борган эдим. “Эринг борми?” деб сўрадилар. “Ҳа”, дедим. Шунда: “Унга қандай муносабатдасан?” дедилар. Мен: “Узрлик ҳолатимдан бошқа пайтда унга эътиборсизлик қилмайман”, дедим. Айтдилар: “Унга нисбатан нима ишлар қилаётганинга эътибор бер. Чунки у сенинг жаннатинг ёки дўзахингдир”дегандилар.
Ва , “Қайси аёл ўлса ва эри ундан рози бўлса, жаннатга кирибди”дедилар
“Бир эндигина турмушга чиқаётган қиз Пайғамбаримиз с.а.в.дан маслаҳат сўради: “Эрнинг аёл устидаги ҳаққи нима?” Расулуллоҳ с.а.в.: “Агар эрингни аз пой то фарқ йиринг бўлиб, уни тилинг билан ялаб чиқсанг ҳам эрнинг шукрини адо қила олмайсан”, деб марҳамат қилдилар. “Ундай бўлса турмушга чиқмайми” деди. “Йўқ, турмушга чиқ чунки унда кўп яхшиликлар бор”, деб марҳамат қилдилар чунки турмушга чиқиш ёки уйланишлик суннатдир.Оила қуришликда кўп барока бордур .
Шу ўринда ушбу ҳадисни ҳам ёдда тутайлик:
Расули Акрам с.а.в.“Уч тоифа кишининг намози қабул бўлмайди ва савоби ҳам осмонга кўтарилмайди: қочган қул тоинки қайтмаса, маст одам тоинки ҳушиги келмаса, эрини норози қилган аёл тоинки эрини рози қилмаса”деганлар .
Шариати Исломияда турмушга чиққан сингилларимизга бир қанча масъулият ва вазифалари борки шу жумладан :
Биринчи ҳақ: Аёл эри бор вақтида нафл рўза тутмаслиги:
“Аёл учун эри борида эрининг изнисиз рўза тутишлиги ва унинг рухсатисиз уйига бировни киритмоқлиги ҳалол эмас”деганлар.
Муҳтарама опа сингиллар, эътибор беринг, Ислом динимиз пок дин турмуш ўртоғининг шаръий ҳақи нафл ибодатдан устун қўйилмоқда. Демак, эрининг хоҳиши нафл ибодатдан устун туради. Ушбу ҳадис билан аёлнинг иккинчи ҳақи ҳам зикр қилинмоқда эрининг рухсатисиз бегона одамни уйига киритмаслигидир. Чунки бу ҳам эрининг ҳақларидан биридир.
“Аллоҳга иймон келтирган ва охират кунидан қўрққан аёлга эрининг рухсатисиз бировни уйига киргизишлик ҳалол бўлмайди” дедилар
Учинчи ҳақ: аёл эрининг хоҳлаган вақтда шаръий узр бўлмаса, унинг жинсий эҳтиёжини қондириши керак.
“Аллоҳга қасамки, аёл Парвардигорнинг ҳаққини адо қилолмайди, то эрининг ҳаққини адо қилмагунча. Ҳаттоики, эри уни сўраса-ю, у (аёл) туя устидаги эгарга минган ҳолида ҳам унга ман қилмаса” “Агар эркак аёлини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, уни фаришталар то тонг бўлгунича лаънатлайдилар”
Чунки эркакнинг шаҳвати қўзғаса ва уни босадиган ҳалол топмаса, шаҳватни уни фитнага юзлантириб, зинога тортиши мумкин. Баъзан шаҳватни бошқариб бўлмай қолади. Бу эса эркакнинг асабларини қўзийди ва муҳаббатини хиралаштиради. Шунинг учун Пайғамбаримиз с.а.в.:“Қачон эр хотинини ўз эҳтиёжи учун чақирса, у дарҳол агар тандир олдида турган бўлса ҳам келсин”деганлар.
Опа сингилларимиз ва келинларимиз ушбу ҳадисдан хулоса қилсинларки оилани мустаҳкам муҳаббат қурғони деб билмоғи керак экан.
Тўртинчи ҳақ: эрига итоат қилмоқлиги
“Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қайси бири энг яхши?” “Қараганингда сурур бағишлайдиган, буюрганингда сўзсиз бажарадиган ва ҳатти-ҳаракатида ва молида сенга ёқмайдиган ишларни қилмайдиган хотин энг яхши хотиндир”
“Уч тоифа кишини дўзах куйдирмайди: эрига итоатли аёл, ота-онасига яхшилик қилувчи фарзанд, эри ўлганида иддада сабр қиладиган аёл”деганлар.Итоатли сабрли аёллар ҳаёти ширин-лаззатга лиммолимдир.
“Пайғамбаримиз с.а.в. Қурбон ҳайитими ёки Рамазон ҳайитими масжидга чиқиб амри маъруф қилдилар. Аввал эркакларга насиҳат қилдилар сўнгра аёлларнинг олдига бориб дедилар: “Эй аёллар жамоати, сизлар садақа қилинглар, чунки мен (меърож куни) сизларнинг кўпчиликларингизни дўзах аҳлидан эканликларингизни кўрдим”. Аёллар сўрадилар “Ё Расулуллоҳ, нима учун?” “Жуда кўп лаънатлайсизлар ва жуда кўп эрларингизни норози қиласизлар”дедилар.Бу сўзларни ўқигандан кеч бўлмаси ўзимизни тезда ислоҳ қилайлик ,эр қайнота қайноналаримизни рози қиладиган амалларда давомли бўлайлик ва огох бўлайликки дўзохга тушишликдан Аллох таоло ўзи асрасин
Бешинчи ҳақ: Эрининг рухсатисиз беузр кўчага чиқишлиги мумкун эмаслигини билсак булади .
“Аёл номусдир. Агар кўчага чиқса, шайтон уни кутиб олади. Парвардигорининг раҳмату марҳаматига эришишининг яқин йўли эса уйининг ичида бўлишидир”деганлар. Ўзимизнинг доно халқимизда пур мано бир гап борки Яхши аёл уй тўрига,ямон аёл кучага чопарлар деб бежизга хам айтишмаган .Мана шундай фелли аёл киз келинларимиз бу хадисдан ибрат олиб уйида бирон келишмовчилик ёки гап талашганда кучага эмас балки бахти кургони булган уйининг турига қараб чопмоғи керак буларкан
Мухтарама опа сингиллар юкоридаги оят ва хадислардан куриниб турибдики мумина аёллар буйинларида бир канча мажбурият ва маъсулиятлари борлиги куриниб турибди .Хозирги холатимизга бир назар солайлик Мана шундай тинч омон бир диёрда яшаб гувохи булаяпмизки узининг оиласининг рахбарига итоат этмасдан менсимиасдан оиласининг бошлигига эрига итоат килмасдан оиласини жарлик ёкасига олиб келаётан опа сингилларимиз орамизда йук эмас ана шундай опа сингилларимиз бир ибрат олсалар яхши буларди ва шу уринда куча куйда юриш туришимизга кийиниш маданиятимизга этиборли булсак икки дунё бахту саодатига эришган булар эдик.

Кумкургон туман Шох Машраб
масжиди масул котиби Б.Аминов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here