“Беш маҳал ўқиладиган намоз, ораларида ўтган кичик гуноҳларни ювиб юборади. Ҳамда ўтган Рамазондан кейинги Рамазонгача қилинган хатоликларни Рамазон рўзаси ўчириб юборади. Модомики катта гуноҳлардан сақланган бўлса”. Рамазон ойининг рўзасини бошланиш кунини олдиндан билиб бўлмайди. Чунки бу ғайб масаласи. Уни фақат Аллоҳ таоло билади. Шунинг учун шариатда фалон куни рўза бўлади, деб эълон қилиш хатодир. Бу хусусда Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтадиларки: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, ул зот бундай дедилар: “Қачон Рамазон ойини кўрсангиз, шундагина рўза тутишни бошланг. Қачон Шаввол ойини кўрсангиз, ўшанда оғзингизни очинг. (яъни байрам қилинг), Бордию осмонни булут қоплаган бўлса, (ой кўришни кузата олмасангиз), унда ойни (яъни Шаъбон ойини) тўлиқ ўттиз кун қилинг. Кейин янги ойга ўтинг”. Демак ой ўттиз кун ҳам бўлади, йигирма тўққиз кун ҳам бўлади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа ривоятда айтдиларки: “Биз оми умматмиз. Ёзмаймиз ва (юлдузларга қараб) ҳисоб-китоб қилмаймиз. Ой бундай ва бундай бўлади”. Яъни бир йигирма тўққиз кун бўлса, бир ўттиз кун бўлади деб бармоқлари билан кўрсатиб бердилар. Аллоҳ барчаларимизни бу улуғ ойга етказиши, унинг рўзасини тутиш ва кечаларини Қуръон ўқиш билан намозда туришга муваффақ қилсин!

 

Олтинсой туман “Хидиршо ота” жомеъ масжид имом хатиби А.Султонов

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here