Бугун эрта тонгда 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар тарқалди.
Вазиятни назорат қилиш, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шошилинч йиғилиш ўтказди.
Вазиятни назорат қилиш, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шошилинч йиғилиш ўтказди.
Йиғилишдан сўнг ўтказилган брифингда журналистларга маълум қилинишича, Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.
ЎзА