Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча емасдан, ичмасдан ва жинсий алоқадан тийилиб юрмоқликдир. Рўза тутишнинг инсон учун фойдалари жуда кўпдир. Жумладан:

  1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Яъни инсон ихтиёрий оч қолиб, Аллоҳдан қўрқади ва доимо у Зотни ҳис этиб туради.
  2. Рўза туфайли инсон ўз соғлигини тиклайди. Бир вақтлар рўза инсон соғлиги учун зарар деганлар, одамларнинг рўзаларини мажбурлаб очтирганлар.Энди эса мутахасислар ихтиёрий равишда оч қолиш энг яхши иш деб баралла гапирмоқдалар. Рўза тутиш нафақат соғликни сақлаш, балки турли хил беморликни ҳам даволашда ҳам асқотади. Баданда тўпланиб қолган ёғлар, тузлар ва бошқа нарсаларни ҳам кетказади.

3.Рўза ҳавойи нафсни синдиради. Ҳавойи нафс инсонни ҳеч қачон яхшиликка буюрмаган. Рўза инсонни ҳавойи нафсини жиловлаб олади.

4.Рўза шайтонга қахр кўрсатади.Яъни шайтон инсон боласини турли хил яхшиликлардан қайтариб, ёмонликка бошлаб туради. Инсон ёмонлик йўлига юрса, шайтон хурсанд бўлади. Яхшиликка юриб, Аллоҳни амрини бажарса, у шайтон хафа бўлади, қахрга қолади. Рўза ибодатини қилган инсон албатта ёмон йўллардан қайтиб юради.

  1. Рўза рўзадорни қалбини мусаффо қилади. Рўза тутган инсон доимо Аллоҳ таолони кўриб турганини ҳис қилиб яшайди. Аллоҳ таолони доимий ҳис этиб туриш инсонни қалбини мусаффо қилади.
  2. Рўза инсонни гуноҳларини мағфират қилади.
  3. Рўза ўз соҳибини рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади.Чунки емаслик, ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик фаришталарга хос нарсадир.
  4. Рўза ўз соҳибини сабр бардошли бўлиш сифати билан сифатлантиради. Сабр сифати ҳар бир инсон учун ўта зарурдир.

9.Рўзадорга раҳм шафқат сифати мустаҳкамланади. Яъни дунё лаззатларидан бебаҳра қолиб юрган, оч, бева, бечора, етим камбағалларга раҳм шафқатли бўлишга ундайди. Ушбу фойдалар рўзанинг рўзадорга бу дунёдаги фойдалари охиратдаги эса бунданда кўпдир. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда: “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилмоғига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ дедилар.(Имом Муслим ривояти). Мусулмон инсон тилини доимо ёлғон сўзлардан, беҳуда гan сўзлардан тийилмоғи лозим. Ўзини турли хил ноз неъматлардан тийиб туриб, ёлғон, иғво, туҳмат, бўҳтон, ғийбат, чақимчилик қилиш ношаръий ишлар ҳисобланади. Ундан нима фойда. Афсуски орамизда рўза тутиб олиб турли хил беҳуда гап-сўзлар билан шуғулланадиганлар борки, бундай иллат рўзани бутунлай савобини кетказади. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам “Рўза пардадир. Банда у билан дўзахдан ўзини тўсади” деганлар. Бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи унинг раҳматига эриштирувчи азобидан узоқлаштирувчи, унинг раҳматига эриштириб, азобидан узоқлаштирувчи ибодат бўлган рўза беқиёсдир.

Аллоҳ таоло рўза тутувчиларни жаннатга кириши учун алоҳида йўл, алоҳида эшик яратиб қўйгандир. Ҳар бир мусулмон ўтган кунларида йўл қўйган хато камчиликларини, келаётган кунларда такрорламасликка астойдил ҳаракат қилса, бугунги кунида кечаги кунидан кўпроқ манфаат ҳосил қилишга уринса, бу унинг рўзаси мақбул эканидан далолатдир.

Олтинсой туман “Ахмад Яссавий”

жомеъ масжид имом хатиби:                                                             А.Чориев

 

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here