Хурматли азиз биродарлар бундай холис фикр таклиф ва тавсияларни яна кўплаб келтириш мумкин. Бирок интернет оркали барчани ташвишга солиб турган хатарларга қарши кураш самарасини ошириш учун, энг аввало, ота-оналар фарзандлари устидан назоратни кучайтиришлари лозим Бундан ташкари, маҳалла фаоллари, мактаблар, академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари ҳамда олий ўкув юрти профессор-ўқитувчилари ҳам бу хатарларга қарши курашда жонбозлик кўрсатишлари шарт.
Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғилоний, Имом Мотуридий каби буюк бобокалонларимиз яшаган даврларда фақатгина шам ёруғи ёрдамида дунё тамаддунида ўчмас из қолдирган асарлар яратилган. Биз эса ахборот технологияларининг энг сўнгги маҳсулотларидан фойдаланиш мумкин бўлган даврда яшамокдамиз. Уларга қараганда, бизда беҳисоб имкониятлар мавжуд. Агар биз ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ватанимиз тараккиёти, халқимиз фаровонлиги, динимиз софлиги йўлида заҳмат чексак, келажак авлод ҳам биздан ўрнак олади. Шунингдек, биз яшаб турган даврда ёшларимизнинг баркамоллиги учун мамлакатимизда барча имкониятлар эшиги кенг очилган. Жумладан, ахборот технологиялари, хусусан, интернет соҳасида ҳам. Шундай экан, ёшларимизнинг интернетдан окилона ва тўғри йўлда фойдаланишларини таъминлаш давр талабидир. Чунки глобал тармокдан тўғри фойдалана оладиган ёшлар вақтини бемаъни нарсаларга зоя қилмасдан, факат илм билан шуғулланади ва касбий кўникмаларга эга бўлади. Демак, ёшларимизда ёвуз хуружларга қарши куч-иммунитет шаклланса, уларга ҳеч қандай тахдид ўзининг зарарли таъсирини ўтказа олмайди. Унутманг, ёшлар келажагимиз, уларни ғоявий офатлардан асраш эса сиз-у бизнинг бурчимиздир!
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакили А.Сайфидинов