2018-йил 27-29-январ кунлари (27-январ 09-00 да Шеробод туманидаги “Имом Термизий” жоме масжиди, 28-январ 09-00 да Термиз тумани Сурхондарё вилоят вакиллиги биноси,29-январ 09-00 да Денов туманидаги “Имом Исмоил Бухорий” жоме масжиди) Қуръон мусобақасининг туман босқичи ўтказилишлигини маълум қиламиз.

Мусобақа икки йўналиш бўйича ўтказилади: ҳифз ва тиловат.

Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади:

18-25 ёшдаги иштирокчилар

25-40 ёшдаги иштирокчилар.

Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар (Паспорт нусхаси ва 4 дона 3,5 х 4,5 фотосурат билан) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоят вакиллигига мурожаат қилишлари тавсия этилади.

(факс:8376 225 52 00   тел: +998 91 238 27 17)

Рўйхатга олиш 2018-йил 1-январидан бошлаб 10-январигача давом этади.

Туман босқичида биринчи ўринни олган иштирокчи вилоят босқичига йўлланма олади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти вакиллиги тизимида ўтказиладиган Қуръони карим мусобақасининг

 туман босқичи

Р Е Ж А СИ

Мусобақанинг туман босқичи 2018 йилнинг 27-29 январь кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳудудларга бўлинган ҳолда ўтказилади:

Мусобақа ўтказиладиган жой Туманлар Мусобақа ўтказиладиган вақт Изоҳ
1 Шеробод туманидаги “Имом Термизий” жомеъ масжиди Музрабод, Шеробод, Бойсун ва Қизириқ туманларидан иштирок этувчилар 2018 йил 27 январь куни соат 09:00  
2 Термиз тумани Сурхондарё вилоят вакиллиги биносида Термиз шаҳри ва тумани, Жарқўрғон, Ангор туманларидан иштирок этувчилар 2018 йил 28 январь куни соат 09:00  
3 Денов туманидаги “Имом Исмоил Бухорий” жомеъ масжиди Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё ва Узун туманларидан иштирок этувчилар 2018 йил 29январь куни соат 09:00  

 

ЎМИ  Сурхондарё вилоят вакилиги.

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here