Аллоҳим, Эрта турган умматимга барака эҳсон қил!

Имом Абу Довуд ва Термизий ривоятларига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо эрта турар ва эрта турган умматлари учун “Аллоҳим, эрта турган умматимга барака эҳсон қил”, деб дуо қилардилар. Ҳамиша бирон ерга нарса юбормоқчи бўлсалар, эрта юбориш одатлари эди. Асҳоби киром ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу муборак дуоларига етишиш учун дўконларига, далаларига эрта кетардилар. Саҳобалар бу муборак дуонинг баракаси билан буюк файзу баракотларга эришганлар. Ундан кейинги давларда ҳам бутун мусулмонлар эрта турар ва эрта иш бошлардилар. Бу ҳадиси шарифга биноан ҳар ким эрта турмоғи ва эрта ишларига уринмоғи керак. Шу ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу дуолари баракасига эришадилар.

(Манба: Қирқ ҳадис шарҳи — 1. Абдулазиз Мансур. 41-бет)

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here