Азиз мусулмонлар бизлар бугун этиқод қилаётган соф ва шаффоф динимиз исломга ва унинг номи билан иш қилаётган инсон сифатидаги махлуқлар, бугун динимизни номига иснот келтираяпти, исломни ҳақиқий маносини тушунмаган оддий овом халқлар уларга эргашиб ўз динига ҳоинлик қилмоқдалар.Ана шундай инсонлар туфайли бе гуноҳ мусулмонлар ва уларни болалари, оилалари қасдан ўлдиоилмоқда.Қанчадан қанча аёллар бева, милёндан ошиқ болалар етим бўлиб қолмоқда.Мусулмонликни даво қилиб Аллоҳ номи билан иш қилаётган нобокор инсонлар исломга зид равишда иш қилмоқда.Мусулмонларга озор бериб қонини тўкмоқда.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Мусулмон бировга қўли билан ва тили билан озор бермайдиган киши деб марҳамат қилдилар.
Келинг энди шу ҳадисга бир тўхталиб ўтамиз
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳақиқий мусулмон ким деб сўралганда юқоридаги ҳадисни айтдилар.
Бугун исломни ниқоб қилиб даво қилаёотган инсонларни қандай аташ мумкин!? Аҳир улар мусулмонларни қўли билан озор бериб қийноққа солиб ўллирмоқда ку.Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам :»Мусулмонни сўкишлик фосиқлик ,мусулмонни ўлдиришлик кофирлик» дедилар.
Бундай кимсаларни яна қандай аташ мумкин !? Бундай кимсаларни биронта уларга ном ҳам қўйиш оғир инсонлар номига хаттоки хайвонлар номига ҳам арзимайди.Биз мусулмонлар бугун анашундай дин душманларига қарши бир тан бир жон бўлиб курашайлик.

Ҳайбатуллоҳ РАШИДОВ

Шўрчи тумани «Толли ота» жоме масжиди имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here