Мана Азизлар бутун жаҳон мусулмонлари орзу интизор бўлиб кутаётган Муборак Рамазон ойининг бошланди. Муборак Рамазон ойи кириб келиши билан ойларнинг саййиди, ун бир ойнинг султони, Қуръон ойи, Рахма ва магфират ойи келиши билан Яратганнинг ҳузурида дуолар мустажоб бўлади. Муборак Рамазон ойи кириб келишидан бир неча кун олдин мана шу кунларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба ўқидилар. Салмон Форсийдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ хитобининг муқаддимасида келтирилган умумий хутбада шундай дедилар:
«Эй инсонлар, муборак улуғ ой соя солиб келмоқда. Бу ой шундайки, унда минг ойдан яхши кеча бор. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу ойнинг рўзасини фарз қилди, кечасини қоим қилишни эса нафл ибодат қилди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу ойда банданинг яхши хислатли ишга юзланишини бошқа ойларда бажариладиган фарзнинг савобига тенг қилди. Бу ойда Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирадиган бир фарзни, бошқа ойлардаги Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога яқинлаштирадиган етмишта фарзнинг савобига тенг қилди».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган бу сўзларининг маъноси шунчалик кенг эканки бу ойда саховатпешаликни янада купайтиришимиз керак ота-онанинг ёши улуғ отахону-онахонларнинг дуолари олинадиган бўлса юқоридаги ҳадиси-шарифга муофиқ савоблар бир неча баробар кўпайтириб берилади иншааллоҳ.
Албатта бу муборак ойда бошқа ойлардаги ибодатлардан ажралиб турувчи тоатларни қоим қилиш бўлиб, биринчи навбатда кундузларини рўза тутиб, кечаларини бедор ўтказишдир. Аллоҳнинг китобидаги илоҳий баёнот мана шу ҳақга эътиборимизни қаратади.
«Эй иймон келтирганлар! Олдин утганларга каби сизларга ҳам руза тутиш фарз қилинди, Шоядки тақводор бўлсангиз». (Бақара сураси 183-оят Тафсири Ирфон 1,3-жузлари 193 бет)
Бақара сурасининг 183-185-оятларида Рамазон ойи рузаси ҳукмлари ва ҳикматлари баён этилган. Буюк Парвардигор муминларга қарата олдин утган бошқа қавмлар каби Ислом умматига ҳам руза фарз қилингани хабарини бнраябди ва рўза тақвадорлик белгиси эканини ҳам таъкидлаябди. Зеро, рўза ибодати блан нафс тарбияланади, шаҳвоний ҳою ҳаваслар жиловлвнади. Рўз тўтган инсон яхши ва гўзал хулқларга эга бўлади. Албатта яхши хулқли инсон жамиятда ўзи яшаб тўрган инсонларга фойдаси тегиб тинчлик осойишталикни қадрига етиш билан бир қаторда бошқа инсонларни ҳам Яратганга шукроналикка чорлайди.
Рамазонда шайтонлар кишанланади, Рамазонда жаннат эшиклари очилади ва дўзах эшиклари ёпилади.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон кирганда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд этилади», дедилар».
Рамазон мағфират ойи. Унинг ўртадаги ўн куни нафақат ойнинг, балки йилнинг «мағфират кунлари» ҳисобланади. Абу Фазл Рамазон фазилати ҳақида Салмон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир», деганлар.
Рамазон истиғфор ойидир. Яъни бу ойда фаришталар рўзадорлар учун Аллоҳдан мағфират сўрашади. Рамазон руҳан покланиш, ахлоқан юксалиш ойидир. Рамазонда шайтонлар кишанланиб, инсонни ёмонликка чорловчи васвасалари чекланиб, кишиларга ўзларини тарбиялашга имкон берилади.
Келинг эй азизлар! Бу муборак ойни фурсатини ғанимат билиб, ожиз бандалигимиз билан Аллоҳ таолонинг эшигини тақиллатайлик. Ҳаммамиз ўзимизни тузатиб Аллоҳнинг розилиги ва эҳтиромига эришайлик.
Рамазон дуолар ижобат бўладиган ойдир шу сабабли бир-бирларимизнинг ҳақларимизга дуойи хайрлар қилайлик.
Чунки Қуръони каримда Аллоҳ-таоло марҳамат қилади;
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар». ((Бақара сураси 186-оят Тафсири Ирфон 1,3-жузлари 197 бет) )
Муборак Рамазон ойи Юртимизнинг барча мусулмонларига раҳмат ва баракот ойи бўлиб Аллоҳ таоло барчамизга Қуръони Каримнинг ва Рамазон рўзасининг шафоатни насиб этсин Рамазонни хар бир кунини ғанимат билиб солих амалларда бардавом булишликни Аллох насиб айласин!
Шурчи тумани бош имом-хатиби А.Ҳабибуллаев