Аллох таолога хамду санолар булсинки Ватанимизнинг Истиклол шарофати билан ёшларимизга каттадан катта имкониятлар яратилмокда. Хар бир янги йилни мамлакатимиз тараққиёти юналишларидан келиб чикиб, янгича номлаш йуртимизда хайрли ан аналардан бирига айланиб колди. Бинобарин, бу жараён истиклол йилларида изчил амалга оширилаётган кенг куламли ислохотларнинг узвий давоми сифатида миллий тараққиёт, Ватан ободлиги,фаравонлиги авлодларимиз соғлом ва баркамол улғайишида нихоятда кенг ахамият касб этмокда.

Президентимизнинг 2016 йилни “Соғлом Она ва соғлом бола”йили деб эълон килишлари барча юртдошларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинди.

Тарбия хакида Абдулла Авлоний бундай ёзган эдилар: «Боланинг саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмок, танани пок тутмок,ёшлигидан яхши хулкларни ургатмок, ёмон хулклардан саклаб устирмоклик керакдур».

Аллох таоло қурони каримда бундай мархамат қилади:

“Осмонлар ва Ернинг хукумронлиги Аллохга (хос)дир. (У) хохлаган нарсани яратур. Хохлаган кишисига қизларни хадя этур ва хохлаган кишисига уғилларни хадя этур”.

      “Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хохлаган кишисини фарзанд курмайдиган килиб куйгай”. Албатта у (бунинг хикматини) билувчи ва (ўзи хохлаган нарсани яратишга)қодирдир” (шўро,49,50).

Фарзанд ато этиш Аллох таолонинг ихтиёрида булгани учун хам хатто Пайғамбарларга хам бир жинсда ёки бир хил микдорда фарзандлар берилмаган. Масалан: Лут ва шуайб алайхимуссаломларга факат қиз фарзандлар, Иброхим алайхимуссаломга ўғил фарзандлар, Мухаммад(с.а.в)га хам киз хам ўғил фарзандлар берган. Яхё ва Исо алайхимуссаломларга фарзандсиз булишини ирода этган.

Хукамолардан бири “Бир миллатнинг саодати давлатларнинг тинч ва рохати ёшларнинг яхши тарбиясига боғликдир”. деган эдилар. Яъники ота она фарзандининг фел атворига караб муносабат курсатиб яхшиликга одоб ахлокга ва фойдали илмга йўналтиришлари замон талабидир. Бунинг учун аввало оилаларимизда хотиржамлик ва тинчлик хукм сурмоғи лозим.

 

Термиз тумани бош имом хатиби  Р.Абдуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here