Бир куни Абдураҳмон бин Авф, мўминларнинг Халифаси Ҳазрат Умар (р.а)нинг зиёратига келди. Салом бердида, кутиб турди. Халифа Ҳазрат Умар (р.а) ёниб турган шамни ўчириб, кейин бошқасини ёқди. Бу аҳвол меҳмон диққатини тортди, у Ҳазрат Умарга: Эй Амирал мўьминин! Олдингизда шам ёниб турарди, уни ўчирдингиз. Яна унга ухшаш бошқа шамни ёқдингиз. Бунинг бир ҳикмати бордир? деди.
Амирал мўьминин Ҳазрат Умар табассум билан: Ё Абдураҳмон! Учирганим давлатнинг шами (молидир). Ёққаним эса ўзимнинг шахсий шамим,ўз пулимга олганман. Давлат ишларини қилганимда, давлатнинг шамини ёқаман. Ҳозир сен билан суҳбат қуриб ўтирганимда, давлат шамини ёқишим ҳалоллик булмайди, шунинг учун уни ўчирдим, ўз шамимни ёқдим.
Шундай қилмасам, Аллоҳга қандай ҳисоб бераман деди.
Абдураҳмон бин Авф : Ё Роббий! Хаттоб ўғли Умарни бошимиздан нари қилмагин, деб дуо қилди.
Ҳа азизлар Пайғамбаримиз (с.а.в) мактабларида талим олган буюк саҳобалар ҳаётларида бизлар учун ибратлар бор. Давлат мулкини талон тарож қилиш гуноҳ ҳам хиёнатдир.

Денов туман «Нурил Ислом» жоме масжиди имом хатиби А. Ҳамидов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here