Исломда оила мукаддас саналади. Афсуски кейинги пайтларда шу мукаддас риштани асраб авайлашга эътиборсизлик кузатилмокда. Мохиятига чукуррок ёндошилса, оила деган кўрғоннинг бузилишига, бир карашда, арзимасдек кўринган омиллар сабаб бўлар, оила мустахкамлигига рахна солар экан. Бунга жиддий карашлигимиз лозим. Шу боис ёмон окибатларга олиб келувчи омилларни санаб ўтамиз, токи оилалар мустахкам кўрғонга айлансин.
Ота- онадаги салбтий омиллар: Фарзанднинг оиласига ўринсиз аралашиш, келинга ўз кизидек эмас, хизматчидек караш, ёшлар йўл кўйган айрим хатоларни кечирмаслик, куда томондан моддий манфаат тама килиш, келин ёки куёв олдида обрўсини саклай билмаслик, фарнзандлар зиммасидаги хакларини суистеъмол килиш вахакозо.
Эрдаги ажримга сабаб бўлучи омиллар: Эрлик маъсулиятини хис этмаслик, аёлининг табиий хулкини тушуниб етмаслик, рўзғор юмушларида аёлини яккалаб кўйиш, ўз ахлокида унгилтаклика мойил бўлиш, оила муаммоларига совукконлик билан ёндошиш, бойлик, мансабга керилиб, хотинини менсимаслик, ичкиликбозлик ва гиёхвандлик ва бошка иллатларга берилиш, аёлининг шани, обрўсини саклашдан юз ўгириш ва хакозо.
Хотиндаги ажримга сабаб бўлиувчи омиллар: Эр талабини менсимаслик, гап талашиш, эрининг шани-обрўсини саклай билмаслик, эрининг мулки ва аёллик иффатига хиёнат килиш, эр ва унинг якинларига хурматсизлик, дангкасалик, локайтлик сабабидан уй юмушларига улгуролмаслик, каноатсизлик, сабирсизлик, енгилтаклик каби салбий ахлокларга берилиш, фарзанд кўрганида гўдакни ювиб-тарашга, соғлигини саклашга, инжикликликларига сабр-бардош бера олмаслик ва хакозо.
Хулоса килиб айтадиган бўлсак хамма ўз вазифасини гўзал тарзда бажарадиган бўлса оилаларимиз тинч, хотиржам, хаётимиз мусаффо бўлади.
Музработ туман бош имом хатиби Б.Косимов