#Мақола

Ҳасад яхши амалларнинг кемирувчисидир.

Доно халқимиз, ғараз ва ҳасад билан яшайдиган, ўз шахсий манфаатига ўзгалар ҳисобидан эришишни маъқул кўрадиган, фақат ўзини ўйлайдиган кимсадан ўзи асрасин, дейди. Бағри кенг, ҳалол-пок, виждонли, меҳр-оқибатли, эл-юртнинг ғаму ташвиши билан яшайдиган кишиларни эса, аксинча, бошига кўтаради ва бундай одамлар жамият томонидан қадр-қиммат, ҳурмат-эътибор топади.
Ҳасад ҳам ахлоқий разолатлардандир. У инсондаги энг қабиҳ хислатлардан бири бўлиб, ҳаётини бузувчидир. Чунки ҳасадчи доимо ўзидан бошқаларга бахтсизлик ва фалокат тилайвериб, ўзини ҳам шу ҳасад билан бадбахт қилиб қўяди. Ҳасадчи ўзига этган яхшиликлардан хурсанд бўлиш ўрнига, ўзгаларга этган яхшиликлардан азобланади. Бизнинг замонамизда ҳасад хатарли тус олмоқда. Камбағал бойга ҳасад қилган. Хотинлар эркакларга ҳасад қиладилар, хунуклар чиройлиларга ҳасад қиладилар ва ҳакозо. Ҳаттоки баъзи бир халқлар бошқа бир халқларга ҳасад қилиб, бахтсизлик тилайдилар. Ҳасадчининг ҳулқи маломатдур. Унинг лаззат топадиган нарсаси одамлар ўртасида чақимчилик қилиш уларни уриштириш ва келишмовчиликлар чиқариш бўлади. У бир омадли одамнинг жойини эгаллаш мақсадида обрўсини тўкиш учун ҳар қандай номаъқулчиликларга тайёр. Ҳеч бўлмаганда ўзига ўхшаган омадсиз бўлиши учун ҳаракат қилади. Ҳасадчи ўзига-ўзи ишонмайдиган, мақсадига етишга илож топа олмаган бир омадсиз шахсдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръон каримда ҳасаддан қайтаради:
“Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиздан фазлли қилиб қўйсалар ҳасад қилманглар. Эркакларнинг ўз касбларига яраша насибалари бор. Хотинларнинг ҳам ўз касбларига яраша насибалари бор. Аллоҳдан фазл сўранглар”.Бошқа бир ойатда Аллоҳ ҳасадчиларнинг ҳасадидан паноҳ сўрашни буюрган.
“(Эй Муҳаммад), айтинг: “Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман”.
Ҳасадчи ўзига етган қайғу-аламлар учун унга марсия айтиб, шавқат қилса бўладиган даражадаги инсон. Биз унинг ҳасадини келтирсак, унга қўпол муомала қилмасак, қандай яхши бўлар эди. Чунки ҳасадчининг ҳасади ўзидан бошқа ҳеч кимга зарар этказмайди. Уломалар ҳасаднинг иложи ҳақида бир неча йўлларни айтиб ўтганлар, шулардан бири, инсон ўз ҳаёти давомида ўзига етган яхшиликларга қаноат қилиб, ўз бурчини садоқат билан адо этиб боришлиги, ўзидан кўра саодатлироқ кишиларга эмас, балки ўзидан паст кишиларга назар солиб, аҳволини солиштириб боришлиги ҳасадни олдини олади.
Пайғамбаримиз (с.а.в) бу ҳақда ўз ҳадисларида шундай деганлар: “Сизлардан бирингиз мол-мулк ва аҳлоқда ўзидан устун турадиган кишини кўрса, дарҳол шу нарсаларда ўзидан паст турадиган кишиларга назар ташласин”.
Ҳасад ахлоқий разолатлардан эканлигини айтиб ўтдик. У инсондаги энг қабиҳ хислатлардан бири бўлиб, инсоннинг осуда ҳаётини бузувчидир. Чунки, ҳасадчи доимо ўзидан бошқаларга бахтсизлик ва фалокат тилайвериб, ўзини ҳам шу ҳасад билан бадбахт қилиб қўяди.
Ҳасад инсон учун энг буюк офатлардан биридир. Занг темирни емиргани каби ҳасад инсоннинг иймонини кемиради.
Алоҳ таоло бу дунёни имтиҳон дунёси қилиб яратган. Биламизки ҳаётда яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва қабоҳат, адолат ва зулм аралаш учрайди. Инсон эса, Аллоҳ таолонинг кўрсатмалари асосида доимо ақлини ишлатиб яхшини ёмондан ажрата олиш лозим. Инсонлар баданидаги моддий ва жисмоний хасталикка эътибор берадилару, қалб ва руҳидаги дардларга бепарво бўладилар. Аслида моддий хасталикдан кўра маънавий касаллик хавфлироқдир. Чунки бадандаги дард одамнинг бу дунёдаги мувуққат умрига зарар етказиши мумкин. Қалб ҳасталиги эса, икки дунёда ҳам ҳасрат-надомат келтиради.(давоми бор)

✍✍Шўрчи тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби Р.Вахобов
https://t.me/Raddiya_va_Maqolalar

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here