(мақола)

Ўқитувчилик азал — азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи — мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.

Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий — маърифий — маънавий салохияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боғлик эканлиги барчамизга аён.Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат — эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва муътабар бўлган улуғ зот — бу муаллим ва мурраббийлардир. Бу буюк зотга халқимиз азалдан ҳурмат бажо этган.

Азиз халқимизнинг бир нақлида: «Сен одамларга бир йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, таълим — тарбия бер» — дейилган. Шу боис қадимдан кишилар ўз зурриётларини устоз қўлига топширар эканлар. «Эти сизники, суяги бизники» деб устозга нисбатан ишонч билдиришган. Оламнинг гултожиси инсон бўлса улар орасида суюклиси устоз — муаллимдир. Устозлар ҳақида сўз кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, орзу — интилишларга тўла болалик йилларимиз, илк бора қўлимизга қалам тутқазган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади. Бизларнинг ҳар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим. Сизларга бугун қўлимизни кўксимизга қўйиб ташаккур айтамиз.

 

Олтинсой туман бош имом хатиб котибаси Давлатова Турдихол

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here