Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Қилинган эзгу амал ва яхшиликлар ёмон фалокату-ҳалокатлар (хунук ва нохуш ўлим топиш) сақлагай! Махфий қилинган садақа Аллоҳ таолонинг ғазабини (бир ривоятда “сув оловни ўчиргани каби” қўшимчаси ҳам бор) ўчиргай! Силаи раҳм (қариндошлик алоқаларини боғлаш) умрга зиёдалик (бағишловчи)дир! (бир ривоятда “ва фақрликдан сақлайди” деган қўшимчаси ҳам бор). Ҳар бир яхшилик садақадир. Дунёда яхшилик қилувчилар, Охиратда ҳам яхшилик аҳли (қаторида) бўладилар. Бу дундёда ёмонлик аҳли (ёмон иш қилувчи) бўлганлар, Охиратда ҳам ёмонлик аҳли (қаторида) бўладилар! Жаннатга биринчи бўлиб кирувчи (жамоа ҳам) яхшилик аҳлидирлар! (Имом Табароний ривояти).

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): “Яхшилик қилувчи дунёда ҳаргиз тойилмас, тойилса ҳам, албатта, суянчиқ топа олур”, деган.

Ибн Мункадирдан “Амалларнинг қайси бири энг афзал?” деб сўрадилар. Шунда: “Мўминнинг қалбига хурсандлик киритиш”, деди. Сўнгра: “Дунёда энг севимли ишингиз нима?” деб сўрашганда, у яна: “Ёру-дўстларга фазл қилиш: уларга ҳам моддий, ҳам жисмоний кўмакчи бўлиш”, деб жавоб берди.

Ваҳб ибн Мунаббиҳ: “Дунёда энг яхши ҳаёт кечирувчи киши –  яшаш шароитини яхшилаш билан бир қаторда бошқаларнинг турмушини ҳам яхшилаш пайида бўлувчи кишидир. Дунёнинг энг лаззатли нарсаси – ёру-дўстларга фазл қилишдир”, деб айтган.

Шоир Абул Атоҳия ўз шеърида бундай деган:

Қўлингдан келганча қилиб яхшилик,

Биродаринг ғамларин аритувчи бўл!

Мард йигитнинг энг яхши куни ахир,

Ҳожатларни раво қилган кунидир!

 

Баҳодир БАҲРОМЖОН ўғли

“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта

махсус ислом билим юрти мударриси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here