Дунёда касблар жуда кўп, ҳар бирининг ҳаётда ўз ўрни, аҳамияти бор. Лекин улар орасида шундай улуғ касб борки, бошқа касблар унинг негизида шакилланади ва тараққий этади. Бу устоз ва мураббийлик касбидир! Биз барчамиз ёшимиз, касбу–коримиздан қатъий назар, бу сўзларни эшитганимизда кўнглимизда нафақат илиқ фикрлару ёркин хотиралар ўтади балки кўз ўнгимизда қалам тутқазиб, эндигина илм оламига етаклаган биринчи устоз-муаллим, қийналиб турганимизда масаланинг тугунини ечишга ёрдам қилган, биргина шу амали билан бутун умр бўйи ёдимизга колган инсон гавдаланади.
Зеро, Қуръон каримда: “…….Аллох сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни ( баланд) даража(мартаба)ларга кутарур……” деб мархамат килинган. (Мужодала сураси 11-оят)
Ушбу оятлардан ҳам кўриниб турибдики, илмли кишиларнинг мартабаси Аллоҳ таолонинг назарида юксакдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган кўплаб ҳадиси шарифлар ҳам илмга, ўрганишга даъват билан яъни: Пайғамбар (с.а.в): “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам мерос қолдирмаганлар, балки, илмни мерос қилиб қолдирганлар”, – деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Устозларга нисбатан миннатдорлик ва қарздорлик туйғуси қадимдан ҳалқимиз эъзозлаб келган қадриятлардан биридир. Шунинг учун ҳам устозлар меҳнатини давлатимиз алоҳида қадрламокда.Таълим соҳасида эски қолиплардан воз кечиб ,бутунлай янгича қарашлар, аввало, миллий анъана ва қадриятларга, жахондаги илғор андозаларга асосланган тизим барпо этилиб, ҳаётга жорий қилингани ўз исботини топмоқда.
Ёш авлод таълим-тарбиясида давлат иши даражасида эътибор берилмокда. Ижтимоий сиёсат, ғоявий йўналишлар, маънавий янгиланишлар, барчаси илм фанни тараққий эттириш, мамлакатда маориф ва олий таълимни ривожини кенг йўлга қўйиш билан боғликдир. Янгича таълим-тарбия бериш, мутахассисларни пухта ўргатиш, таълим сифатини юқори поғоналарга кўтариш орқалигина мамлакат тараққиёти кенг йўлида барқарор бора олади.
1-октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан барча устоз ва мураббийларни табриклаймиз, мамлакатимиз ривожи учун қилаётган ишларида, юрт фарзандига таълим-тарбия беришда Аллоҳ ҳамиша мададкор бўлсин!
Илм нури акс этар мангу кўзида,
Тарбия мезони бордир сўзида.
Мехрга зор бўлса ҳам, мехр беради,
Ким ҳам Устоздек бўла олади.
Осон деб уйламанг асло Устозга,
Минг армон, минг хаёл ичида.
Шогирдин комолин кўрса унитар,
Ким ҳам Устоздек бўла олади.
Аллоҳим Устозга матонат бергин,
Касбида армонда ғамда ўтмасин.
Шундай шогирд бергин Устозин қадрин,
Кўкларга кўтарсин кўкка кўтарсин.
Термиз тумани имом-хатибининг
хотин-қизлар масалалри бўйича ёрдамчиси
Холмуродова Шохиста.