Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам “Сизга муборак рамазон ойи келди. Аллоҳ таоло сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамниhг эшиклари ёпилур. Унда ўз бошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан маҳрум бўлса, батаҳқиқ маҳрум бўлибди” дедилар.(Имом Насафий ва Байҳақий ривояти).
Рамазон ойи муборак ой бўлиб, бошқа ойларнинг бирортаси бундай улуғ сифат билан васф қилинмаган. Рамазон ойи келса унинг рўзасини тутиш фарз қилинди. Ушбу ойда осмонлар эшиклари очилиб Аллоҳнинг раҳмати, ҳайру баракаси ёғилади. Раҳмат фаришталари ер юзига ёғилади. Бандаларни тутган рўзалари, хайру амалларини савоби 700 баробарга кўпайтирилиб берилади.
Ушбу муборак ойни ҳурматидан жаҳаннам эшиклари вақтинча ёпилади. Рўза тутиб ибодат қилган кишилар жаҳаннамдан қутиладилар. Рамазон ойини шарофати билан ўзбошимча шайтонлар кишанланади, рўза тутган инсонларни васваса қила олмайди.Ушбу ойда Қадр кечаси бўлиб, у кечадаги ибодат ва яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр баракалар беҳисоб кўпдир. Кимки ушбу кечани ғафлатда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлади.
Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда айтадиларки: “Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса эмас. Баъзи тунда бедор бўлган борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан бошқа нарса эмас” дедилар (Ибн Можа, Ахмад ва ал Ҳаким ривояти).
Ҳар ким рўзадан тўла манфаат олмоқчи бўлса, савобига тўлиқ эришмоқчи бўлса, ўзини таом ва ичимликлардан ташқари беҳуда бўлмағур гaп сўзлардан ва беҳуда амаллардан ўзини тиймоғи лозим. Тилни ёлғон гaп сўзлардан, иғво бўҳтонлардан, ғийбатлардан, турли ёмон ишлардан, нолойиқ ишлардан ўзини тиймаган, ёки тунда таҳажжуд намоз ўқиб кейин ўша ишлари билан мақтаниб риёкорлик қилиб юрган ана шундай бандалар рўзани фойдасидан, савобидан маҳрум бўладилар.Уларга рўза тутишдан фақат оч қолганлиги ҳамда тунда бедор бўлгани қолади. Шунинг учун ҳар бир ибодатни иложи борича риёкорликдан қочиб қилмоғимиз лозимдир.
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр”
жомеъ масжид имом хатиби: К.Азимов