Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасидаги учрашув доирасида “Толибон“ ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий ва Қори Дин Муҳаммад Ўзбекистон ОАВ вакилларига интервью берди.
Абдул Салом Ҳанафий: Ҳаммамиз бир вужудмиз!
— Биз жаноб Президент Шавкат Мирзиёевнинг фикрларини мунтазам кузатиб борамиз. Кўп яхши ишлари, теран мулоҳазалари, айниқса, Афғонистон борасидаги ижобий саъй-ҳаракатларига гувоҳмиз. Доим Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши тарафдори, Афғонистон хавфсизлиги учун қайғуради. Биз буни эътироф этамиз. Афғонистонга нисбатан холис бўлиб, бизга яхшилик ихтиёр этгани учун биз беҳад хушҳолмиз.
Ўзбекистон ва Афғонистон халқи азалдан бир-бири билан оға-ини, дўст. Биз ҳаммамиз бир вужудмиз. Бу минтақада яшаётган барча мамлакатлар, барча миллатлар ҳаммалари, иншооллоҳ, келажакда ҳам бир жойда аҳил яшашлари керак. Афғонистон хавфсизлиги – Ўзбекистон хавфсизлиги ва Ўзбекистон тинчлиги – Афғонистон тинчлигидир!
photo_2020-03-01_17-39-03.jpg
Қори Дин Муҳаммад: Тақдиримиз боғлиқ, худди бир қўлнинг беш бармоғидек
— 40 йилдирки, Афғонистонда нотинчлик давом этиб келяпти. Бизга ва барча қўшни давлатларга урушни тўхтатиш, барқарор тинчлик ва хавфсизлик ўрнатиш жуда муҳим. Яхши хабардормиз, Ўзбекистон Президенти Афғонистонда осойишталикни таъминлаш учун жуда муҳим ташаббусларни илгари сурди. Натижада бугун мана шундай тарихий натижага эришиб турибмиз.
Афғонистон ва Ўзбекистон умумий чегарага, муштарак тарих ва маданиятга эга. Ўзбек ва афғон халқлари асрлардан буён бир дарёнинг икки қирғоғида яшаб келади. Бизнинг тақдиримиз ҳар жиҳатдан бир-бирига боғланиб кетган, худди бир қўлнинг беш бармоғидек. Қолаверса, сизлар билан яхши қўшнилик муносабатини сақлаш, қурилиш, таълим ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш биз учун узоқроқ жойлашган давлатлар билан муносабат ўрнатишга қараганда анча самаралироқ.

манба: uza.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here