Халқимиз томонидан нишонланадиган кўплаб байрамлар бор. Улардан бири 9-май Хотира ва қадрлаш” кунидир. Бу кун ўтмишдаги барча аждодларимизга ва ўз ҳаётини Ватанимиз озодлиги йўлида ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида жонини фидо қилиб, бугунги ёруғ ва доруломон кунларимизни кўрмай ўтиб кетган барча фидоий юртдошларимизнинг ўчмас хотираларига бўлган ҳурмат ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Инсонни Аллоҳ таоло энг азиз ва мукаррам зот қилиб яратди. Унинг қариси ҳам ёши ҳам, эркаги ҳам аёли ҳам баравар бирдай қадр-қимматга эга. Ватанимизда яшовчи кўплаб инсонлар 1941-1945 йилларда бошларига келган  мусибатларга, қора кунларга, қатағон кунларнинг мисилсиз дахшатларига бардош қилишди ва ўзликларини йўқотишмади. Келажакка умид билан боқиб курашдилар. Бугунги нурафшон кунларни кўпчиликлари кўролмай ҳаётдан кўз юмиб кетдилар. Аждодларимиз орзу қилган буюк неъмат Ватан миллат озодлиги, мустақилликка эришган нурли кунларга бизлар етиб келдик. Шунинг учун ҳам бугунги кунда улуғ аждодларимиз хотирасини қадрлаш, ўтганларни руҳини шод этиш миллий анъана тусига кирди. Ва уларнинг умри давомида бажарган эзгу амалларига чексиз ҳурмат кўрсатилмоқда.Ўтганларни эслаш, қабрларини зиёрат қилиш, уларнинг ҳақларига дуолар қилиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир. Агар биз аждодларимиз руҳларини шодлантириш мақсадида уларни қанчалик кўп хотираласак, фарзандларимиз ҳам бундан яхши ибрат оладилар. Зеро улар ҳам бизларни шундай хотирлаб, дуода бўладилар. Хотира ва қадрлаш деганда бир кунлик байрамга боғланиб қолмаслик лозим. Ватан, миллат, Дин йўлида жон фидо этган аждодларимиз биз­лар учун қанчалик ардоқли бўлса, кексалик ёшига етган улуғларимизнинг қадрига етиш, ҳурматларини жойига қўйиш ҳам шунчалик муҳимдир. Уларнинг ҳаётини фаровон қилиш учун давлатимиз уларни ижтимоий ҳимоя қилишни юксак даражага кўтармоқда. Давлатимиз раҳбари томо­нидан пул ва машина мукофотлари берилиши уларга билдирилаётган катта ҳурмат рамзи бўлса, иккинчи томондан уларнинг доимий қилаётан холис дуойи-хайрлари, иншооллоҳ юртимизни ва халқимизни турли бало офатлардан сақлашга хизмат қилади.

 

 

 

 

Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр”

жомеъ масжиди имом хатиби:                                                              К.Азимов

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here