Инсонларни яхшилик қилишга ва қариндошлик риштасини маҳкам тутишга амр этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва қариндошлик риштаси қандай бўлишлигини бизларга етказган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар булсин.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар» «таъалламу мин ансабикум ма тасилувна биҳи арҳамакум» яъни, насабларингизнинг (аждодларингизни) қавму қариндошчилигингиз ришталарини боғловчи илмларни ўрганинглар. (Ҳоким ва Табароний ривоят килишган.)
Азизлар, биз ўзимиз ҳам, фарзандларимизга ҳам қариндошчилик ришталарини ўрганишга ва ўргатишга ҳаракат қилайлик.
Ато ибн Зухайр ибн Асбаҳ Омирийдан, у отасидан ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Амрга: «менга силаи раҳмнинг хабарини бер»— дедим. Шунда у «қиёмат қойим бўлганда Аллоҳ таоло ҳамма махлуқотни асл ҳолига қайтаради. Барчанинг ҳисоб-китоби қилинади. Зарра мисқолича яхшилик ҳам, зарра мисқолича ёмонлик ҳам ҳисобланади. Бандаларга ўзларининг қўллари, оёқлари ва бошқа аъзолари гувоҳлик беради. Шунда Аллоҳ таоло бандаларининг қариндошларга қандай силаи раҳм қилгани ҳақида гувохлик бериш учун раҳмни ҳам рост тил билан гапирадиган ҳолга келтиради ва ундан сўрайди . У «Эй Роббим, мана бу банданг мени боғлади», деса Аллоҳ у бандаси билан раҳмат риштасини боғлайди ва икром қилади. Бас, бу одам беш кунлик дунёда қариндошларига силаи раҳм қилгани учун абадийлик дунёси бўлган жаннат мукофотини олади.
Қачон у раҳм «Эй Роббим, мана бу банданг мендан алоқани кесган» деса, Аллоҳ у бандасидан алоқасини кесади ва гапини эшитмайди. Бас, бу одам беш кунлик дунёда қариндошларга силаи раҳм қилиб, борди-келди қилмаганлиги ва яхшилик қилиш учун ҳаракат килмаганлиги учун абадийлик дунёсида дўзахга маҳкум бўлиш жазосига мубтало булади.(Наъузу биллаҳи мин залика)
Аллоҳ ҳаммамизга қариндошлик риштасини маҳкам боғлашни насиб айласин.

Қизириқ тумани «Эшони Файзуллохон» жомеъ масжиди имоми Тўрабоев Аҳад.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here