Хидоя   муаллифи,  шайхул  ислом  Бурхониддин  Марғиноний  ҳикоя  қилади:  Бухорои  Шарифнинг  улуғ  олимларидан  бири  дарс  ҳалқасида  эди.  Дарс  асносида  гоҳо  ўрнидан  туриб  қўяр   эди.  Зийрак  толиблар  бунинг  сабабини  сўрашди.  У  зот  эхтиром  билан:  Устозимнинг фарзанди  кўчада  болалар  билан  ўйнаб  юрибди.  Гоҳида  ўйнаб  юриб  эшик  олдига  келса,  устозим  ҳурматидан  дар  ҳол  ўрнимдан туряпман  деб  жавоб қилди.

Яна   ҳикоя қилишадики,  имом  Бухорий рахимахулло    бир  муддат  Маккаи  Мукаррамада  дарс  берган.  Бир  зиёратчи  имомга Бухорои Шарифдан  устозидан  салом ва  мактуб келтирди.  Шунда  имом  Бухорий  зиёратчининг  устоз  юртидан  келганини  билиб,  уни  қучоқ  очиб  кутиб  олади  ва  чексиз  эхтиром кўрсатиб,  меҳмон  қилади. Ундан   салом  хабарини  эшитганда  Бухорои  Шариф  томонга  юзланиб, саломга  алик  олади  ва  мактубни табаруккона
икки  қўллаб  олиб,  эхтиром  билан  танишиб  чиқади.

Алий  розияллоҳу  анҳу  толиби  илмга қарата  бундай  деган: “Олимнинг  сендаги  ҳақларидан  бири-одамларга омматан   салом  бериб,  унга  хос  салом  беришингдир. Унинг   қаршисида ўтиришинг   хузурида  қўлинг  билан ишора қилмаслигинг,  кўзингни  қисмаслигининг,  керагидан  ортиқ  савол  бермаслигинг,  жавоб  беришда  унга  ёрдам  бермаслигинг,  жавоб  беришда  унга  ёрдам

бермаслигининг  унинг  сир-асрорларини  фош  этмаслигинг,  унинг  ҳузурида  ҳеч  кимни  ғийбат  қилмаслининг,  ҳузурида  бирон-бир  олимни   таъвсифламаслигинг узун   суҳбатидан  ҳеч  қачон  малолланмаслигинг  хизматидан  ўзингни  олиб  қочмаслигинг  лозим  бўлади. Устоз   гўё  бир  хурмо  дарахтига ўхшайдики, сен  ундан  бирон  нарса  тушишини  пойлаб  турасан.  Юртимиз буюк  алломалар  юрти  ҳисобланади.  Бу  заминда  яшаган  устозларни  бутун  дунё  устоз  деб  эътироф  этган.  Мухтарам  юртбошимиз  устозларга  ҳурмат  кўрсатиб  бир  қанча фармонлар чиқардилар. Яқинлашиб  келаётган  устозлар  куни  юртимизнинг   барча устозларига  муборак  бўлсин!  Жонажон   ватанимиз  гуллаб  яшнаши учун сай-ҳаракатларига аллоҳ  таъоло  барокат  ато  айласин!

  

 Сариосиё   тумани  “Имом  Низомиддин Сангардакий”   жоме  масжиди  имом-хатиби   Обиджон  Исмоилов

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақолаNamozdan keyingi zikrlar
Кейинги мақолаImomga ergashish

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here