Қурбонлик Оллоҳ субхоноху ва таоло учун сўйиладиган ҳайвондир. Қурбонлик ҳожати аслиядан ташқари пули, моли-дунёси бўлган одамга вожиб бўлади. Қурбонликка қўй, эчки, қорамол, туя жоиз, товуқ, ғоз, индук, от булар қурбонлик учун жоиз эмас. Қўй ёки эчкини бир киши қурбонлик қилиш мумкин. Сигир яъни қора мол ва туяни бир кишидан тортиб етти кишигача қурбонлик қилишлари мумкин. Аммо шериклар иттифоқ қилиб, қора мол ёки туя гўштини тарозига қўйиб тўғрилаб тортиш лозим. Чама билан бўлмайди.
Қурбонлик гўштини учга бўлинади. 1.Оиласига едирилади.
2.Қурбонлик қилмаган қўшниларга, қариндошларга, дўстларга, етим-фақир ва мискинларга борича бўлиб берилади. 3.Қолган қисмини уйида олиб қолса ҳам бўлади. Қурбонликни хайит куни хайит намозини ўқиб бўлгандан сўнг сўйиш лозим. Хозирги карантин даврида куёш найза буйи кутарилганда турт ракат зухо намозини укилади . Агар хайит куни молини сўяолмай қолса иккинчи-учинчи кунлари сўйса ҳам бўлади. Қурбонликни хайитнинг учинчи куни офтоб ботгунича сўйса қурбонлик ҳисобига ўтади. Ундан кечикса ҳисобга ўтмайди. Масалан бир киши қурбонликнинг 1-2-3 кунлари молини сўяолмаса шу молнинг ёки молнинг бахоси миқдорида садақа қилиш вожиб бўлади. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон ориқ, ( сўядиган жойгача юриб боролмаса) чўлоқ, оқсоқ, қулоғининг учдан бири кесилган ёки думининг учдан бири кесилган, икки кўзи ёки бир кўзи кўр, оғзида битта ҳам тиши қолмаган ҳайвон қурбонликка ярамайди. Қурбонликка соғлом оқ ва кўк рангли ҳайвонлар афвзалдир. Расулуллоҳ (с.а.в) Сизларнинг қиладиган қурбонликларингиз Сирот кўпригидаги уловларингиздир деганлар. Қурбонликни кечаси сўйиш макрухдир. Қўйдан 6 ойликдан юқориси эчкидан 1 ёшдан юқориси, қора молдан 2 ёшдан юқориси, туядан 5 ёшдан юқориси қурбонликка сўйилса яхшироқдир. Қурбонликка айланбош (кал), шохсиз, бичилган ва қўтир (семиз) ҳайвонларни сўйса бўлади. Қурбонликни сўйишни яхши билса қурбонлик эгаси ўзи сўйса яхши, билмаса бошқа биладиган кишига сўйдиради. Қурбонлик қилиш Ислом шариатига ҳижрий сананинг иккинчи йилида киритилган. Бизнинг ханафий мазҳабимиз бўйича қурбонлик қилиш вожиб амал. Қурбонлик мусурмонларнинг Оллоҳ таолога нисбатан юксак одоблари. Қурбонлик Оллоҳ таолога атаб қилингани учун қилинадиган қурбонлик соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлиши шарт. Инсонлар қиладиган қурбонликлари билан камбағалларнинг кўнгилларини кўтаради. Камбағаллар эса ўзларини муҳтарам кишилар қаторида ҳис этади. Уларнинг қалбларида катта сурур пайдо бўлади. Бу улуг айём ва дуолар кабул буладиган кунларда хар биримиз халкимиз ва бутун башарият бошига тушиб турган бу касалликларни кутарилишлигини сураб ва касал булганларга шифо сураб оллох таолога дуо килишлигимиз зарурдир. Оллох таола юримизни тинч халкимизни фарован айласин . Оллоҳ таоло ҳар биримизнинг қиладиган қурбонликларимизни даргоҳида ҳусни қабул айласин. Хайит байрамларимиз муборак бўлсин !
Музработ туман бош имом хатиби
Б. Косимов