Ислом исрофгарчиликни қоралайди
Аллоҳ таоло инсонга беҳисоб неъматлар берган, у ўзига берилган неъматларни дунё ва охират ҳаёти учун фойдали бўлган йўлда ишлатмоғи лозим. У зот Қуръони каримда шундай марҳамат қилади :
Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратингни истагин ва ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унитмагин. Аллоҳ санга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил ! ерда бузғинчилик қилишни истама. Чунки, Аллоҳ бузғинчиларни сўймас. («Қасос» сураси 77-оят. Қуръони карим маънолари таржимаси, Абдулазиз Мансур).
Аллоҳ таоло бизларни риёкорлик, хўжакўрсинлик, манмансирашлик каби ножоиз ишлардан тийилиб, ўзининг розилигини истаган ҳолда ҳаёт кечирмоғимзга буюради, ҳамда барча ишларимизни меёрида қилмоғимизни ва ҳаддан ошмаслигимизни талаб қилади.
Қуръони каримда: Енглар ва ичинглар , (лекин) исроф қилманглар! Зеро, у исроф қилгувчиларни севмайди» — дейилган . (“Аъроф” сураси 31-оят. Қуръони карим маънолари таржимаси, Абдулазиз Мансур).
Бизнинг ўлкамизда исрофнинг турли хиллари мавжуд. Жумладан “Бу давлатники” деган нотўғри тушунча билан уйимизда, электир тўки ва сув каби умумий истеъмол воситаларини керагидан ортиқча сарфлаймиз. Масалан, бир дона гугурт чўпини ишлатмаслик учун кун бўйи газ плитасидаги газни ўчирмаймиз ва ёки ичимлик сувидан оқилона фойдаланмаймиз ва ҳоказо. Ахир бу билан биз қайсидир биродааримизнинг ҳаққини суиистеъмол қиляпмизми, ёки бу давлат, бу ватан ўзимизники эканлигини ҳалиҳам тушуниб етмадикми?. Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
“Иқтисод қилган кимса камбағал бўлмас, маслаҳат қилган пушаймон бўлмас.” (Мишкотул Масобиҳ).
Исрофгарчилигимизнинг яна бир тури — бу тўйларимиздаги исрофгарчилик. Шариъатимиз муминларни барча нарсада хусусан тўйга ўхшаш шодиёналарда, ҳам совуқ маросимларда ҳам мўътадил-ўртамиёна бўлишга буюради. Қуроъни каримда Аллоҳ таоло айтади: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам,ҳасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида –мўътадилдир.” («Фурқон» сураси 77-оят. Қуръони карим маънолари таржимаси, Абдулазиз Мансур). Аллоҳ таоло барчамизга берган молу давлатимиз ва марифатимизни хайрли ўринларга ишлатмоғлигимизни муваффақ айласин! (Амийн).
Шўрчи тумани “Абу Бакр Сиддиқ”
Жоме масжиди имом хатиби Р. Ваҳобов