Муқаддас ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи Муҳаммад саллаллоху алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи хам ислом илми маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир. Аллох таоло одам алайхис саломни илм туфайли барча фаришталардан афзал қилиб, илмли кишиларнинг мартабасини хам юксак даражаларга кўтаришини Қуръони каримда баён қилган. “Аллох сизлардан иймон келтирган ва илм ато этган зотларни (баланд) даража (мартабага) ларга кутарур”. (Мужодала” суръаси 11 оят) бундан ташкари илмли кишилар хақида Пайғамбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам “Олимлар Пайғамбарларнинг меросхўридир. Пайғамбарлар динор ёки дирхам мерос қолдирмаган. Балки, илмни мерос қилиб қолдирганлар” деб мархамат қилганлар (Имом абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). Илмни ёшлик чоғида ўрганиш алохида ахамиятга эгадир бу хақда Пайғмбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир” деганлар. Илм икки хил бўлиб, бири инсонларга бу дунёда хам охиратда хам фойдаси тегадиган ёки аксинча, жамият учун зарарли бўлиб, ўрганиш гунох саналадиган илмларга бўлинади. Фойдали илмлар жумласига диний илмлар билан бир каторда омманинг эхтиёжи тушадиган, табобат, саноат, дехқончилик, чорвачилик, тижорат ва шу кабилар, зарарли илмлар эса сехр жоду, кўз бойлағич кабилардан иборат. Бунга уламолар иттифоқ бўлишиб уни ўрганиш харом деганлар. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху шундай деганлар “Сулаймон ибн Довудга (алайхис саломга илм мол дунё ёки подшохликдан биронтасини танлашлик ихтиёри берилганда, у зот илмни танладила. Натижада Аллох таоло у зотга илм билан бирга мол-дунё ва подшохликни хам қўшиб берди. “Зеро илм ақл чироғи дейдилар. Илмли кишининг йўли доим чароғон бўлиб, у хамма ерда хам қадрланади. Ҳазрати Али разияллоху анху шундай деганлар “Илм мол-дунёдан яхшидир, чунки илм сени ножоиз ишларни қилишдан сақлайди. Молни эса ўғирлаб кетмасликлари учун ўзинг қўриқлайсан. Мол-дунё сарф қилинса камаяди илм эса тарқатиш билан янада зиёда бўлаверади. Илм ва хунар ўрганиш эса бизга улуғлардан қолган одатдир. Имом Бухорий ҳазратларининг хикматли сўзи дунёда илмдан бошқа нажот йўқ, ва хеч қачон бўлмагай деганлар. Шунинг учун вақтимизнинг қадрига етиб ўқишга мехр қўйиб доимо изланиш билан китобга ошно бўлиб илмда улуғ ватандошларимиз қолдирган бой меросимизга содиқ қолиб хаёт кечирайлик.

Қизириқ туман бош имоми А.Абдуназаров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here