#Раддия: Сохта салафийларга.
Алоҳнинг малолланиш сифати йўқ!

Ҳозирги вақтда ўзларини Салафисолихинларди йўлини тутгувчилар кўрсатиб ўзларига ”салафийлар” деб ном қўйиб олган ”сохта салафий зоҳирийлар” ўзларининг раҳнамолари каби Қурони Каримнинг кўп оятларига жўнгина қилиб зоҳирий маъно айтиб қўядилар. Бунинг оқибатида эса мусулмонлар орасида фитна пайдо бўлади.
Ўша салафий зоҳирий ларнинг раҳнамоларидан бири Усайминдан сўралган экан: “Аллоҳ азза ва жаллага малолланиш сифатини исбот қиламизми?” деб
У ўзининг ”фатава ал-ақида” китобида шундай деб жавоб берган экан: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида “Сизлар малол олмагунингизча, Аллоҳ малолланмайди”, сўзлари келган. Баъзи уламолар, буни Аллоҳга малолланиш сифатини исботлаш учун далил бўлишини айтганлар. Лекин Аллоҳнинг малолланиши махлуқларнинг малолланиши каби эмасдир.”
Ушбу ҳадис тўғрисида, Усаймин яна айтади:
Ҳадиснинг зоҳирий маъносидан тушунилганидек, албатта Аллоҳ малолланиш билан васф қилинади. Бу бизнинг малолланишимиз каби эмасдир, чунки бизни малолланишимиз қийинчилик ва ялқовликдандир. Аммо Аллоҳнинг малолланиши эса, Унинг Ўзига хос бўлган сифатидир”.
Унинг сўзларига эътибор бериб қарасак у Аллоҳга малолланиш сифатини беряпти. Бундан келиб чиқади, агар биз малоллансак, Аллоҳ ҳам малолланиб қолар экан, Аллоҳнинг ҳам малолланиш сифати бор экан, субҳанАллоҳ. Бу эса, Аллоҳ таолога нисбатан башарга хос камчиликни исбот қилишдан ўзга нарса эмасдир.
Шофеъий мазҳаби имомларидан бўлган Ҳофиз, Имом ибн Хажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Бухорий”нинг энг яхши шарҳи деб тан олинган “Фатҳул-Борий” номли китобларида “Сизлар малол олмагунингизгача,
Аллоҳ малолланмайди” ҳадисини шарҳлаб, ушбу сўзларни Аллоҳ таолога нисбатан мажозий маънода эканлиги ҳақида Аҳли сунна уламоларидан кўплаб иқтибосларни келтирган ҳолда, хулоса қилиб айтадиларки:
“Малолланиш бу – нимагадир нисбатан муҳаббат ҳис қилгандан кейин, уни ўзига оғир олиш ва унга нисбатан нафратни ҳис қилишдир. Буни эса, Аллоҳ учун мумкин эмаслиги ҳақида иттифоқ қилингандир”.
Ҳанафий мазҳабининг имомларидан бўлган, Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Ким Аллоҳ Таолони инсонларга хос бўлган бирон сифат билан сифатласа, шаксиз кофир бўлади. Буни англаган инсон ибратланади ва кофирларникига ўхшаган сўзлардан тийилади ҳамда Аллоҳнинг сифатлари инсонларники каби эмаслигини билади”.

Бойсун туман «Саид Баҳромхон масжиди имом хатиби Ў. Алимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here