Ақида доимо энг долзарб масала бўлиб келган.Чунки инсон амали биринчи навбатда ақидага боғлиқ.Агар ақида тўғри бўлса, амаллар мақбул бўлади.Ақида бузилиши билан амал бузилади.Эьтиқоди нотўғри одам ҳарчанд уринмасин қилган ҳеч бир солих амали Аллох даргоҳида мақбул эмас.
Шунинг учун биринчи галда ақида илмини ўрганиш зарур.(худди шу мақсадда)
АҚИДА ЎЗИ НИМА?
Ақида сўзи бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маьносини англатади.
Пайғамбаримиз (с.а.в)олиб келган барча нарсалар ростлигини тасдиқлаб кўнгил боғлаб ишониш Ақида дейилади.
Мулла Алийқори “Фиқҳул Акбар” шарҳида бундай деган:Ақида илмида Этиқод қилиш лозим нарсалар ҳақида бахс юритилади.
Ақида илмининг мақсадлари қуйидагилар:
- Динга бўлган ишончни мустаҳкамлаш
- Диний ақидаларни қатьий далиллар билан исботлаш улар ҳақидаги шубҳаларни аритиш,тўғри йўл истовчиларга ҳақиқатни баён этиш.
- Дин асосларини ботил аҳилларининг шубхаларидан сақлаш.
Ақида илмининг асосий мақсади бандани икки дунё саодатига эриштириш энг тўғри ақида Пайғамбаримиз (с.а.в)дан ва ул зотнинг сахобаларидан нақл қилинган.
“Ул аҳли сунна вал жамоа” ақидаси дейилади.
Энг ҳақ ақида “аҳли сунна вал жамоа” ақидасидир.
Ана шу ақидада бўлган одам икки дунёда нажот топади.
1.“Аҳли сунна вал жамоа” нима дегани?
Аҳли сунна вал жамоа Пайғамбаримиз (с.а.в) солих салафлар яьни саҳобалар Тобеинлар табаь тобеинлар тутган йўлидир.
Таьбир жоиз бўлса айтиш мумкин.ушбу мазҳаб “булоқбоши” саналади.
Зеро фитналар авж олмасдан турли фирқалар чиқмасдан олдинги мусаффо ислом ақидаси айнан “ахли сунна вал жамоаси”дир.
Сунна нима дегани?
Сунна Расуллуллоҳ (с.а.в) ҳамда у кишининг саҳобалари йўли.
Жамоа нима дегани?
Жамоа аслида бир гурух одамлар дегани.
Бу ерда саҳобалар тобеьинлар табаь тобеинлардан иборат солиҳ салафлар назарда тутилган.
Улар Аллоҳнинг каломини Набий (с.а.в)ни маҳкам тутганлардир ва динда собитқадам бўлишган.
Эьтиқод масалалари амалий фиқҳий масалалари ҳамда мазкур авлод вакиллари орқали бизгача етиб келган.
Маьлумки Мусо ва Исо алайҳис саломларнинг қавми 72 фирқага бўлиниб кетган.Ислом уммати эса 73 фирқага бўлинган.
Ҳақиқат битта мана шу етмиш уч фирқадан биттаси ҳақ йўлида бўлган.Ислом уммати ичида ҳақни топган ҳаққа эргашган “аҳли сунна вал жамоа”сидир.
Илохим яратганнинг ўзи барчамизни ҳақ йўлидан адаштирмасин.
А.Абдуназаров
Қизириқ туман бош имом хатиби