Ислом дини азалдан инсониятга асл мурувватни, диндошларига, хатто ғайримуслимларга эхтиром хамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган ва келмоқда. Маълумки, Ислом ўзидан олдинги самовий динларни (яхудийлик, насронийлик) шунчаки хурмат қилиш билан чекланмай ўша дин ахлларига чексиз мурувватлар кўрсатган. Уларнинг хақ-хуқуқларини қонун билан мустахкамлаб кўйган. Маданият ва анъаналарига эхтиром билан қараган. Асрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар бир-бирларига ва хатто ораларида яшайдиган ажнабийларга,ахли зимма(мусулмонлар диёрида яшайдиган ўзга дин вакиллари) га хам мурувватнинг мислсиз намуналарини кўрсатиб, бутун инсониятга ибрат бўлишди. Аллох таоло бандаларини тинч-тотув,ахилликда,бир-бирларига мехр-мурувват кўрсатиб хаёт кечиришга буюрган. Аллох таоло айтади:
Яъни : “Эй,инсонлар ! Дархақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Хавво)дан яратдик хамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат) лар қилиб қуйдик. Албатта, Аллох наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта,Аллох билувчи ва хабардор зотдир”. (Хужурот 13)
“Диний бағрикенглик” дегани мусулмонлар истилохида “мурувват” дейилади. Бу тушунча кенг маънода чиркин нарсалар ва воқеалар қаршисида гўзалликни устун қўйиб, мехрибонлик қилиш хамда хар бир воқеликка гўзаллик нуқтаи назаридан ёндашиш, эътиқод, маданият, анъаналарга нисбатан хурмат ва эхтиром билан муносабатда бўлиш демакдир. Ана шунга биноан мусулмонлар бутун тарих давомида бошқа динларга ва уларнинг вакилларига бағрикенгликнинг, мурувватнинг буюк намуналарини кўрсатиб келишди.
Чунки бу Аллох таолонинг амри эди, унинг расули умматга берган кўрсатма эди . Қуръон ва Суннат хукмига кўра,мўмин-мусулмонларнинг биров қавмни ёмон кўришлари ёки ўша қавмларнинг мусулмонларга душманлик килиши уларга нисбатан зулм қилишга,хақларини поймол этишга сабаб бўлмаслиги керак. Аллох таоло шундай мархамат этади:
яъни: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллох сизларни қайтармас. Албатта, Аллох адолатли кишиларни севар”. (Анкабут 46)
Динимизнинг боқий асоси Қуръони карим ва хазрат Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламнинг ўчмас таълимотларида қўни-қўшничилик, жамиятдаги барча инсонлар билан бўладиган ўзаро муомалаларда хам бағрикенгликка тарғиб қилинган.Хазрат Расули Акрам саллалллоху алайхи васалламнинг хадисларидан бирида ғайридин булган қўшнига хам инсонийлик юзасидан яхши ва чиройли муомалада бўлишга буюрганлар.Бу ўринда саҳобаи киром ва тобеинлар хаммамизга урнак ва намуна кўрсатишган.Жумладан, бир куни Абдуллох ибн Умар разияллоҳу анҳунинг уйларида қўй сўйилиб, қўни-қўшниларга ҳадя тариқасида улашилди. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу :
яъни: “Яҳудий қўшнимизга ҳам хадядан бердингизларми?”,- деб қайта-қайта сўраб: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан қўшнилар ҳаққини адо этиш зарурлигини эшитганман”,- деганлар. (Бухорий ривояти)
Жамият тараққиёти ва фаровонлиги миллатлараро, динлараро ўзаро бағрикенглик ва тотувлик ҳамиша муҳим аҳамият касб этади. Яратганга минг шукурким, мустақил ўлкамиз – Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари турли динларга эътиқод қилувчи халқлар бўлиб, улар тинч-омон, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Ана шу эзгулик ва тинчлик-осойишталик омили бўлган диний бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга диёримизда алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Диний бағрикенглик тинчлик ва барқарорликни мустахкамлаш, озод ва обод Ватан қуришнинг мухим шартидир.

Қизириқ туман “Эшмамат ўғли Қувондиқ” жоме масжиди имом-хатиби : Эгамбердиев Ўткир Эшонқулович

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here