Саудия Арабистони ўз ҳудудида янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун бир қатор чораларни жорий этди. Бу ҳақда Trend.az ТАСС агентлигига асосланиб, чоршанба куни қироллик ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ҳукумат умра ибодати учун мамлакатга келаётган зиёратчиларнинг киришини тўхтатиб туришга буйруқ берди.
Бундан ташқари, Саудия Арабистонининг «ваколатли соғлиқни сақлаш органлари мезонларига мувофиқ» коронавирус тарқалиши қайд этилган мамлакатлардан келган сайёҳларга қиролликка ташриф буюришни вақтинча тақиқлади.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг билдирилишича, Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар резидентлари томонидан мамлакатга кириш ва чиқиш учун паспорт ўрнига миллий гувоҳномадан фойдаланишни чеклади. Агентлик мамлакатлар ва халқаро ташкилотларга, хусусан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ушбу вирусга қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу вирусни халқаро миқёсда фавқулодда ҳолат деб тан олган. Хитойдан ташқари, 42 мамлакатда, жумладан Россияда касалликни юқтириш ҳолатлари аниқланган. Хитой ҳукумати мамлакатда 2715 кишининг ўлимини қайд этган ва 29,7 мингдан ортиқ одам шифо топганлигини маълум қилган.