Расулуллоҳ (с.а.в) Одам боласининг қадами ердан узулмасдан туруб қиёмат куни 4-нарса хақида сўралади; 1) умрини қандай ўтказди. 2) Ёшлиги хақида. 3) Тўплаган молини қайси йўл орқали топди ва қаерга сарф қилди. 4) Илми хақида қанчалик унга амал қилди ” деганлар. Демак  қиёмат кунида энг аввал Аллоҳ таоло берган неъматлар хақида сўралар экан. Бу неъматлардан тежаб  фойдаланиш шариатимизнинг бизларга таклифи хисобланади. Аксинча уни зоя қилишдан, нотўғри сарф қилишдан қайтаради. Қуръон-каримда неъматларни зоя қилишни исроф, такбир, сафах деб номлаб келтирган. “Такосур” сурасида “Сўнгра ана ўша кунда (яъни қиёмат кунида) Албатта сизларга ато этилган неъматлар тўғрисида сўроқ қилинурсизлар” деб мархамат қилган .

“Исроф” сўзининг луғавий маъноси қасддан ўтиб кетиш, яъни инсон бир нарсага қасд қилиб ўтиб кетишига айтилади.  Шаръий маъноси молни ўзининг ўрни бўлмаган жойга қўйишга (мўтадиллик чегарасидан ўтиб кетишга) исроф дейилади. 1. Исроф-деб инсон хаддидан ошиб ўзига халол бўлмаган нарсани ейиши, ёки хожатидан ташқари жойга молини ортиқча сарф қилишга айтилади. 2. Табзир-эса молни лозим бўлмаган жойга ишлатишдир. 3. Сафах – бу исроф ва табзирнинг сабаби хисобланади. Мусулмон одам молини исроф қилмаслик, табзир қилмаслик балки иқтисод яъни (тежаб) фойдаланишга буюрилган. Мисол учун инсон тўқ қорун устига таом ейишга ўхшаш. Муқаддас Ислом динимизда молга муносабат шундай ажойиб ўринга қўйилган. Бир тамонда бир одам молини эси паст кишига ўхшаб сарфласа унинг моли вақтинча  хажр қилиб (музлатиб ) қўйилади. Иккинчи тамонда эса бахил одамнинг молидан оиласи ва фарзандлари  хожатлари учун олиб берилади.

        Ояти каримда “Хаётингизни турғузиш учун восита омил бўлган молларингизни эси пастларга бериб қўйманг” деган. Динимиз инсониятни молга қул бўлишдан, ундан воз кечишдан бутунлай қайтарган. Расуллуллоҳ (с.а.в)  Амр ибн Ос (р.а) ни ғазотга амир қилиб жўнатиб унга Эй Амр ундан  ғалаба ва ўлжа билан кайтгин деганлар. Шунда  Амр ибн Ос Ё Расулуллоҳ (с.а.в) мен мол дунё учун мусулмон бўлмадим деб жавоб бердилар. Шунда у зот “Яхши одамга молу дунё қандай хам ярашади”  деганлар. Қурьон карим “Исро” сурасида “Исрофгарчиликга мутлақо йўл қўйманг. Чунки исрофгарлар шайтоннинг биродаридир. Шайтон эса Парвардигорига ўта ношукр эди” деб мархамат қилган. Халифа Хорун Ар — Рашиднинг насроний динига мансуб бўлган хос табиби бўлиб, Имом Кисоий номи билан машхур бўлган Али ибн Хусайн ибн Вадиқ (р.а) дан табобат хақида сўради. Шунда қуръон — каримадан “Эй Одам авлоди хар бир намоз олдидан пок кийимларингизни кийиб олинг. Шунингдек еб ичингиз лекин исроф қилманг. Зеро у исроф қилгувчини севмайди” оятини тиловат қилди. Унда пайғамбарингиз бу хақда нима деган деб сўради.

Шунда Расуллуллоҳ (с.а.в) Ошқазон дард манбаъи пархез барча даъвонинг боши. Баданни унга мос нарса билан парвариш қил ” деган  хадисларини айтиб берди. Шунда насроний табиб  китобингиз ва пайғамбарингиз табобатдан  бизга хеч нарса қолдирмабди деган эканлар. Бу хадиси шарифда динимиз таомга нисбатан қай даражада эътиборли бўлганини ва тежамкор бўлишимизни талаб қилганини билиб оламиз.  Хонадонимизда ортиб қолган таомларни ташлаб  юборилиши , зиёфат ва маросимларни дабдабали, сер чиқим қилиш хам   айни пайтдаги исрофнинг кўринишларидан биридир. Аллоҳ таоло қуръон – каримада мўмин кишини сифатлаб “Улар нафақа қилганда исроф хам қилмайдилар ёки бахиллик хам қилмайдилар балки унинг ўртасидаги мўътадил йўлни танлайдилар” деб мадх қилган. Бошқа бир оятида Аллоҳ таоло “Қўлингни бўйнингга ўраган холда қилмагин ва уни тўла холда очиб хам юбормагин маломатда ва хасратда қоласан” деган сўзлар билан бахил одамнинг мисолини келтириб ўтган. Демак маҳаллалардаги ночор яшаётган бир фақир оиланинг кам-кўстини қилиб бериш, ўқиш пулини тўлай олмаган бир талабага ёрдам бериш, ўғлини уйлантириш учун  маблағ топа олмаган бир оилани мушкулини осон қилиш, қарзини тўлай олмаётган бир танишни қўллаб юбориш мўмин кишининг фазилати хисобланади.

Исрофгарчилик якка шахслар учун ҳам, оилалар учун ҳам ўта зарарли ижтимоий иллат хисобланади. Унинг зарари бу дунё билан чегараланиб қолмай, охиратга хам ўтар экан. Шунинг учун исрофгарчиликка қарши биргаликда курашишимиз хамда якка холда оила даврасида ва жамият билан бирга исрофга қарши туриш бурчимиз эканини англаб етишимиз хамда унга амл қилишимиз лозимдир.

 

Жарқўрғон туман бош имом хатиби  А.Халилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here