Сабр чидамли бўлишдир, огир ҳолатлар юз берганда, уларга чидаб, ўзимизни
йўқотмаслигимиздир, ножўя сўзлардан, ўринсиз ҳаракатлардан ўзимизни тийишдир.
Бу дунё имтиҳонлар оламидир. Инсон ҳаётда турли ҳолатларга дуч келади. Баъзи
ҳодисалар кишини шодлантирса, бошқалари ғамгин қилади. Шодлик вақтида шукр қилиш,
қайғули дамларда сабр этиш мусулмонларга фарз қилинган. Аллоҳ ризолигини ўйлаб, Аллоҳнинг муносиб кўрганига сабр қилиш катта савобдир.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур», -деб марҳамат қилади.
(«Зумар» сураси, 10-оят). Пайғамбаримиз бир ҳадисларида: «Мусулмон киши хурсандчилик
вақтида шукр қилур. Бу унинг учун яхшидур, савобдир. қайғули дамларда сабр этур, бу ҳам
унинг ўзи учун яхшидир. Мусулмон одамнинг аҳволи қизиқ. Ҳар бир ишида савоб бор. Бу
мусулмонлардан бошқаларда бўлмас», — деган эканлар. Сабр мусулмоннинг қуролидир. Лекин уни ўз ўрнида қўллаш зарур. Баҳоли қудрат меҳнат
қилмасак, ялқовлик қилиб, қашшоқликка рози бўлсак, Аллоҳ пешонамизга шуни ёзган экан,
деб муҳтожлик олдида бош эгсак, сабрли саналмаймиз. Ҳақ ва ҳақиқат олдида оғзимизни очмасдан сўзламасдан туриш ҳам сабрлилик бўлмайди. Чунки пайғамбаримиз(САВ) айтганларидек: «Ҳақиқат олдида оғзини ёпиб олган киши тилсиз шайтондир». Сабр уч турли бўлади. — Агар Аллоҳдан бандасининг молига, жонига, фарзандига фалокат етса ва одамнинг бу баҳтсизликларни қайтаришга куч ва билими кифоя қилмаса, у вақтда рози бўлиб сабр этади. Зилзила, сув тошқинлари, урушлар вақтида турли қийинчиликларга чидаш сабрлилик ҳисобланади. Сабрнинг савобига ишонмаганлар бахтсизликлар олдида умидсизликка тушиб, оламдан безадилар, улар учун ҳаётнинг лаззати қолмайди. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: «Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва
мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг(бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»,
дейдиган собирларга хушхабар беринг(Эй Муҳаммад) «, -деб амр қилади («Бақара»
сураси, 155-оят). Демак, одамлар бу оламда ҳамиша имтиҳон қилинадилар. Аллоҳ одамларни синаш учун ҳаётни ва ўлимни яратган. У турли ҳолатлар билан инсонни имтиҳондан ўтказади.
Бу имтиҳонлардан ўтишнинг шарти эса сабрдир. Қудсий ҳадислардан бирида айтилишича, Жаноби Ҳақ: «Менинг бандаларимдан бирининг
танига, жонига ёки фарзандига зарар етганда, бандам ул балони сабр қилиб қарши олса, мен у бандам учун мезон кўриб, амал дафтарини очишдан, яъни қиёмат куни бўладиган ҳисоб-китобдан воз кечаман», — деган экан. Сабрсизлик бу дунё ва охират бахтсизлигига сабаб бўлади. Ишларимизнинг баракаси ҳам сабр билан боғликдир. Сабрнинг иккинчи тури ибодатлардаги машаққатларга чидашдир. Ибодатдаги қийинчиликларга чидаган киши Аллоҳ ҳузурида юқори даражага эришади. Узоқ ва иссиқ кунларда очлик ва чанқовга чидаб рўза тутиш, қисқа кунларда қуёш чиқмасдан аввал туриб бомдод намозини ўқиш, беш вақт намозни ўз вақтида мукаммал адо этиш, Макка ва Мадинага бориб ҳаж қилиш, бой кишиларга ҳар йили молининг ва пулининг қиркдан бир улушини закот ниятИ билан муҳтожларга улашиш каби ибодатларни тўлатўкис адо этишнинг ўзига хос
қийинчиликлари бордир. Аммо бу қийинчиликларга чидамай туриб Аллоҳ розилигига эришиш мумкин эмас.
Ислом динидаги ибодатлардан бири ҳам сабрдир. Динимизнинг мақсади одамни чидамли ҳолга келтириб, бу дунёда ва охиратда бахтиёр этишдир. Масалан, ҳаж ибодати сабр
ибодатларидан биридир. Бу ибодатдаги қийинчиликларга сабр қилиб чидамаган киши ушбу ибодатнинг савобларидан маҳрум бўлади. Рўза ибодати ҳам сабр ибодатларининг бири
саналади. Пайғамбаримиз Рамазон ойидан15 кун аввал ўқиган бир хутбаларида: «Бу ой сабр
ойидир. Сабр этувчиларнинг борадиган ери эса жаннатдир», — деган эканлар. Демак,
ибодатларнинг мақсадларидан бири ҳам одамларни сабрга ўргатишдир.
Ибодатлардаги машаққатларга сабр қилишдан ташқари гуноҳ ва ҳаром ишлардан воз кечиш сабри ҳам бор. Инсон яхши ишлар қилгани каби ёмон ишларни рўёбга чиқариши ҳам
мумкин. Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан, гуйоҳлардан тортиниш ва бу йўлда сабр қилишнинг ҳам катта савоби бор.
Одам бир томондан Аллоҳ амрлари билан, иккинчи томондан нафси, яъни кўнглидаги
ножўя тилаклари, ўй-фикрлари ва шайтоннинг ҳийласи билан рўбарў бўлади. Бу ҳолда одам
шайтонга алданиб, Аллоҳ йўлидан адашса, гоят катта гуноҳга қолади. Ҳар қайси инсон ичида
уни ножўя ишларга ундовчи бир куч, бир қувват бор. Бу қувватга ислом динида нафси аммора
дейилади. Мана шу кучга қарши кураш, ножўя истакларга қаршилик кўрсатиш динимизнинг
амрларидандир. Бу ҳақда пайғамбаримиз шундай деганлар: «Кучли одам курашган вақтда дўстларини йиқитган киши эмас, ғазабланган чоғда сабр қилиб ўз ғазабини енгган кишидир».

ШЎРЧИ ТУМАНИ “ ТОЛЛИ ОТА” ЖО МАСЖИДИ ИМОМ ХАТИБИ РАШИДОВ ҲАЙБАТУЛЛО

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here