Татаристон мусулмонлари диний идораси томонидан тайёрланган Қуръони карим Туркияда нашр этилди. Бу ҳақда dumrt.ru манбаси хабар берди.
Қуръони карим Coşkun Teknoloji Ve Yayincilik ва Татаристон муфтийси Комил Самигуллин ташаббуси билан нашрдан чиқди.
2019 йил декабрь ойи охирида «Қозон Босма» стандартига биноан тайёрланган Қуроннинг электрон файлларини бепул юбориш бўйича чоралар қабул қилинган.
Жорий йилнинг 17 февраль куни Татаристон Республикаси Мусулмонлар идораси ушбу Қуръони каримнинг 12000 нусхада нашр эттирди.
Нашр этилган Қуръон 2017 йил Сурия вақф вазирлигининг текширувидан муваффақиятли ўтган ва Халқаро стандартларга мувофиқ сертификатини олган.
Шунингдек, 2019 йил Қироат қўмитаси идораси ва Туркиядаги Мусҳафлар экспертизаси ҳам нашр ҳақида ижобий фикр билдирган.