Динимиз номи “Ислом”. Ислом сўзининг луғавий таржимаси эса “Тинчлик, омонлик” маъноларини англатади. Ислом дини инсонларни тинч-тотув яшашга, бошқаларга, ҳатто бошқа дин вакилларига ҳам зулм қилмасликка чақиради. Динимиз асосида раҳм-шафқат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик, биродарлик, ўзаро ҳурмат, тинчлик-осойишталик каби эзгу хислатлар ётади.

Худои таоло дейди: “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади”.

Ислом динимиз ҳар бир жонни жуда қадрлайди, хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ ғайри дин бўлсин, қандай ирққа тегишли бўлмасин, қайси миллатга тегишли бўлмасин, барибир барча-барчасини ардоқлайди. Бир беайб инсонни ўлдириш бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят ҳисобланади.“Мўминлар Аллоҳдан ўзгага илтижо қилмайдилар ва бирон жонни ноҳақ ўлдирмайдилар ва зино ҳам қилмайдилар. Ким ана шуларни қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у азобда хор бўлиб абадий қолур”.

“Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхшиси ва ёмонини фарқига бормаса, умматимнинг мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас”

Ислом мамлакатларидан бири бўлмиш Покистоннинг Лоҳур шаҳрида даҳшатли воқеа бўлиб ўтди. Исломий шиорларни ниқоб қилиб олган Ислом душманлари 28 май куни Жуъма куни иккита йирик масжидга ҳужум уюштириб 2000 га яқин мусулмонларни гаровга олишди. Жангарилар томонидан отилган ўқлар ва масжидлардаги портлатишлар оқибатида 80дан зиёд бегуноҳ намозхонлар ҳалок бўлди, юзлаб одамлар тан жароҳати олишди. “Буюк Британия ҳукумати “ислом террорчилиги”, “ислом фанатлари” каби атамаларни қўллашдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бирлашган қиролликнинг хавфсизлик хизмати террорчиликни Ислом билан боғлаш тўғри эмаслигини, бу нарса мамлакатдаги мусулмон жамоалари нафратини қўзғаши, улар аҳолининг бошқа қатламларидан ажралиб қолишларига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Буюк Британия ички ишлар вазири Жеки Смит террорчи зўравонлар ўз эътиқодига зид ҳаракат қилишини айтди. “Мамлакатимизда ҳам, бутун дунёда ҳам кимнидир қўрқитиш, фитна, суиқасд қилиш, озор бериш Ислом динида йўқ эканини мусулмонлар таъкидлашаяпти. Демак, бундай ҳаракатларни Исломга қарши фаолият, деб аташдан бошқа иложимиз йўқ”, деб таъкидлади.

Дарҳақиқат, бундай террорчиларни мусулмон деб бўлмайди. Чунки агар мусулмон бўлганларида мусулмонларга қурол кўтаришмасди. Мусулмонлар байрами бўлган саййидул айём — ҳажжул масокин бўлган Жумаъи муборакда бундай қабиҳ ишни қилишмасди. Яна Худодан қўрқмасдан Аллоҳ байтига кириб, намоз ўқиб турган намозхонларни қириб, қанча-қанча оилалар боқувчисиз қолди, қанча-қанча аёллар тул қолишди, қанча-қанча етим болалар дунёда кўпайди. Бундай хунук воқеаларга тарихимиз гувоҳ бўлганди, бу ҳам немис фашистлари шундай қабиҳликларни қилгандилар. “Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар”

  

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Имом Бухорий» жоме масжиди имом хатиби М.Жуйриков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here