Ё худ рўза манфаати ва одоби.

Бандаларнинг икки дунё саодатини кўзлаб рўзани исломнинг фарз ибодатлари каторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамду санолар булсин. Умматларига меҳр кўрсатиб рўза тутмоқнинг барча сир-асрорлари ила ўрнак бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга  салавоту саломлар булсин.

Азиз биродарлар! Мана мағфират ва раҳмат бўлган муборак рамазон ойи ҳам бошимизга соябон бўлиб  хонадонимизга улуғ бир меҳмон сифатида кириб келди. Биз мусулмонлар ўйимизга меҳмон келса кўп мамнуният билан қабул қилиб кўп эъзоз икром қиламиз. Рамазон ойи шундай улуғ бир меҳмонки биздан ҳеч нарса талаб қилмайди балки келиши билан ўйимизга файзу баракот келтириб биз осий бандаларнинг қилган хато ва гуноҳларимизни олиб кетадиган меҳмондир. Шунинг учун биз мусулмонлар ушбу фазилатлик ойни ўй атрофи ва кўчаларимизни тоза ва озода қилиб хурсандчилик билан кутиб олишга ҳаракат қилмоғимиз даркор.

Рамазон рўзаси балоғат ёшига етган барча оқил эркак ва аёлга фарз эканлиги Қуръони Каримда зикр қилинган. Хабарда келганки, “Худо учун тутилган Рўза қиёматда дўзахдан парда бўлади”. Ҳадиси қудсийда эса Оллоҳ таоло марҳамат қилади: “Бандамнинг бошқа барча амали ўзи учундир магар Рўзаки, (махсус) мен учун тутилади ва унинг жазо (мукофоти)ни (қиёматда) ўзум бераман”.

Билмоқ лозимки Рўзада биз билмаган ва ибрат бўладиган кўп махфий сир ва ҳикматлар мавжуд. Жумладан Рўза тутган киши сабрли ва раҳм шафқат сифатлар билан шаклланади  ва Оллоҳнинг улуғ неъматларидан бўлган нон, сув ва бошқа беҳисоб  турли ранг ва лаззатли мева ва сабзавотларни қадрига етади ва уларни исроф қилмайди. Ҳамда бева ва бечора, ятим ва дармондаларни аҳволларини тушинада ва уларга ҳам раҳм ва шафқатли бўлишига сабаб бўлади.        Шунингдек,  рўза тутиш  соғлик   учун ҳам кони фойдали эканлигини бугунги тиб илми ҳам исбот қилган. Тан олмоқ керакки, кунида уч тўрт марта овқатланишимиз сабабли баданимизга ортикча ёдлар, сафро, савдо, туз ва бошқа зарарли моддалар тўпланиб қолиши сабабли турли касалликларга мубтало бўлиб қолганмиз.  Руза эса кишини турли касаликлардан  халос этиб, киши танасидаги зарарли  моддаларни бадандан чиғориб натижада инсоннинг жисман ва руҳан соғлом бўлишига сабаб бўлади.

Исом динида рўзадан мақсад бандани еб ичишдан сақланиши билан бирга инсонийлик гузал ахлоқлар билан ҳам музайян бўлмоғини тарғиб қилади ва ёмон иш, сўз ва гуноҳлардан ўзини тийилишини  таъкидлайди. Чунончи ҳадиси қудсийда: “Бандам агар рўза тутиб ёмон иш ва гуноҳлардан ўзини тиймаса бас унинг оч ва ташна қолиб рўза тутишидан ҳеч фойда йўқ” деб огоҳлантирган. Ҳадисда ҳам келганки, “ Рўзадорлик ҳолатингизда бирор киши сизни сўкса ё дашном берса, сиз унинг жавобида икки марта ”ман рўзадоман, ман рўзадорман” деб жавоб беринг” деб марҳамат қилинган.

Дар ҳақиқат агар эътибор берадиган бўлсак дунёдаги воқеотларнинг аксари тўқлик юзасидан содир бўлмоқда. Шунинг учун  рўза шайтоний шаҳавотни пасайтиради, қалбни мулойим ва нуроний қилиб, бандани ибодат ва яхши амалларни қилмоққа боис бўлади. Қуйидаги ҳадисда: “Албатта шайтон инсон боласининг қон томириа юради, бас шайтон йўлини очлик билан торайтиринглар” деб огоҳлантирган. Шунинг учун мубрак рамазон ойини ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб хайрли ва савобли ишларни купроқ қилишга шошилмоғимиз даркор. Зеро Пайғамбар (алайҳиссалом) дебдурлар:  “Рўзадорнинг уйқуси ибодат, нафаси тасбиҳ, дуоси мустажобдир ва қилган аммалларига еса ўндан еттиюз борабаргача ажр(савоб) берилади”.

Сариосиё туман “Хожа Алоуддин Аттор” жоме

масжиди имом хатиби Фазлиддин Кароматуллоҳ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here